«Челси» ярим ҳимоячиси Оскар ва ҳужумчи Диего Коста ўртасида машғулот вақтида жанжал келиб чиқди.
Аввалига Коста жамоадошига нисбатан қўпол ўйнаган. Сўнгга Оскар жавобан Костанинг тиззасига тепган ва ҳужумчига жароҳат етиши ҳам мумкин эди.
Хабар қилинишича, шундан сўнг футболчилар муштлашиб кетганлар. Аммо кейинчалик бу хабар инкор этилди, боиси «Челси» мураббийлари ва футболчилари уларни ажратиб қолишга улгуришган.
Таъкидлаб ўтиш лозим, «Челси» машғулоти якунлангач футболчи ва мураббийлар бу борада ўзаро ҳазил-мутойиба қилишгани айтилмоқда.