«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвес испан матбуотини кескин танқид остига олди.
«Испан матбуотининг бизга бўлган муносабати туфайли кундан-кунга спортчи бўлганимдан хафа бўлиб кетяпман. Ўйлардимки, ҳар биримиз ўз жамоамиз шарафини ҳимоя қиламиз, уйга қайтгандан кейин ғалабадан мароқланамиз ёки мағлубиятдан сабоқ чиқарамиз. Аммо ҳозир матбуот тиражини ошириш учун футболчилардан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқда. ОАВ футбол, тактика, голлар, сэйвлар ва жамоаларнинг ўйинлари ҳақида кам ёзмоқда. Сизлар шунчаки ахлатсизлар», — дея ёзди Алвес ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида.