"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес ОАВ орқали ўз номига клуби томонидан айтилган сўзларга жавоб берди.
Футболчи "Инстаграм" ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида "Нигоҳда - ҳақиқат, нафас олишда - хотиржамлик" деган сўзларни ёзди.
Аввалроқ, Алвес матбуотни ахлат деб атаган. Ўз навбатида "Барса" раҳбарияти футболчи шахсий фикр билдиришга ҳақли деб топган бўлса, клуб бунга қарши бўлган эди.