Лион" клуби ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэна жорий йилнинг ёзида ўтказиладиган Европа чемпионати-2016 турнирида Франция терма жамоаси сафида иштирок этмоқчи эканини айтиб ўтди.
- Европа чемпионатига - тўрт йил давомида бир маротаба ўтказилади. Ҳамма футболчилар ушбу турнир иштирокчисига айланиш учун кўп тайёргарлик кўради. Евро-2016да иштирок этмаслик сабабини кўрмаяпман, - дейди франциялик ярим ҳимоячи. Таъкидлаш керакки, Вальбуэнага таҳдид қилишда айбдор деб топилган Карим Бензема Франция терма жамоасидан четлатилганди.