"Реал" клубининг ярим ҳимоячиси Иско жамоанинг собиқ бош мураббийи Рафаэл Бенитесга омад тилади.
"Майдонга қайтганимдан хурсандман. Танаффусдан кейин ўйин амалиётига эга бўлишни жуда ҳам қаттиқ истагандим. Рафа - ҳақиқий профессионал, мен унга келгуси ишларида омад тилайман", - деб ёзади Иско ўзининг твиттердаги саҳифасида.