“Бавария” клуби ҳимоячиси Хуан Бернат бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг мавсум охирида жамоадан кетиш қарорига изоҳ бериб ўтди.
“Гвардиоланинг қарорини хурмат қилишимиз лозим. У жамоа билан икки ярим ишлади, унинг шартномаси муддати мавсум охирида ўз ниҳоясига етади, шунинг учун қарор қабул қилиш вақти келди. Умид қиламанки, Гвардиола қўл остида мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлаймиз”, – деди Бернат.