Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Кержаков «Цюрих»да россиялик хоккейчи дўсти шарафига 72 рақамни танлади

Баҳо:
+ | -

Швейцариянинг «Цюрих» клубининг янги футболчиси россиялик Александр Кержаков янги жамоаси сафида 72-рақамда тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақда ТАСС нашри клуб президенти Анчилло Канепа берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

Манбага кўра, Кержаков бу рақамни Миллий хоккей лигасининг «Чикаго Блэкхоукс» жамоасида ўйновчи дўсти Артемий Панарин шарафига олган. Панарин айнан шу рақам остида ҳаракат қилади.

«Кержаков ўзининг 11-рақамини олишни истаганди. Бироқ бу рақам Албания терма жамоаси аъзоси Армандо Садику томонидан банд қилинганди. Шунда у хоккейчи дўсти шарафига 72- рақамни олишга қарор қилди», — дейди Канепа.

Эслатиб ўтамиз, Кержаков «Цюрих»га ижара асосида ўтган. Унинг «Зенит» билан амалдаги шартномаси 2016 йилнинг 30 июнида тугайди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 20:23, 12.01.2016.
Ўқилди: 2654 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.