Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Энг яхши ҳимоя – ҳужум!

Баҳо:
+2 | -

Мен футбол бўйича Ўзбекистоннинг барча ёш тоифасидаги  терма жамоаларнинг халқаро майдонлардаги ўйинларига кўп эътибор қаратаман ва чин юракдан мухлислик қиламан. Нега деганда, юрт шаънини муносиб ҳимоя қилаётган жамоаларимизнинг учрашувларига меҳрим баланд. Омади келиб ғалаба қозонса ўзимни бахтиёр сезаман. Агар мағлуб бўлса…

Қатарда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 1-турида олимпиячиларимиз Ж.Кореяга мағлуб бўлишди. Бу ўйин энди тарих саҳифаларидан жой олди, бўлди тамом. Бу мағлубиятни унутиш керак ва бугунги Ироққа қарши ўйин тактикаси ҳақида бош қотириш керак, вассалом. Буёғи энди мураббийлар штабининг иши деймиз-у, лекин ЎЗБЕКИСТОН номидан футболчилар майдонга тушади-ю, биз мухлислар қараб турайликми. Йўқ, албатта. Биз ҳам терма жамоамиз  ҳақида қайғурамиз ва ўз фикримизни билдираверамиз, бундан бошқа чорамиз ҳам йўқ.

Ўзбекистон ва Ироқ олимпиячилари ўртасидаги учрашувини интизорлик билан кутаётган мухлисларимиз жамоамиздан фақат ва фақат ғалаба кутаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу ўйинни “ҳаёт-мамот” жанги дея эътироф этишимиз мумкин. Шуни ҳам алоҳида эътиборга олиш лозимки, ҳозирги замонавий футболда баъзида чиройли ўйнаб ютқазгандан кўра, ўйин сифати талабга жавоб бермаса-да, муҳими  яратилган имкониятлардан фойдаланиб гол уриб ғалаба қозонган афзал, менимча. Муҳими 3 очко ишлаб олиш.

Олимпиячиларимизнинг мураббийлар штаби аввалги ўйиндан фарқли равишда, бугунги асосий таркибда тўрт-бешта ўзгартириш киритишса мухлислар ишончини тўла оқлайди, дея айта оламан, ҳозирча. Улар олдинги учрашувда йўл қуйган хатоларини пухта ўрганиб, улар устида ишлаб, бугунги ўйинда эскирган бир хил тактик услубдан воз кечиб, ўйинга ранг-баранглик олиб киради ва футболдаги ёзилмаган қоида бўлмиш – “Энг яхши ҳимоя – ҳужум!” шиори остида футболчиларни руҳий томондан тайёрлаб, ғалабага лойиқ тўғри тактика танлай оладилар, дея умид қиламиз. Тўғри-да, жанубий кореяликлар билан бўлгани каби палапартиш ўйиндан воз кечиб, ўзига хос ҳимояни мустаҳкамлаган ҳолда ҳужум уюштириб, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб гол ўрилса ўзлари ҳам, ишқибозлар ҳам хурсанд бўлади.

Ироқ билан ўйинда футболчиларимиздан чиройли ва ўта ҳужумкор ўйин талаб қилиш ҳам ноўрин деб ўйлайман, фақат яратилган вазияттан гол уриб минимал ҳисобда бўлсаям ғалаба қозонсак дейман, муҳими уч очко олишимиз даркордир. Ушбу учрашувда биринчи галда дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаслик талаб этилади. Бугунги ўйинда қарши ҳужум тактикасига таянган ҳолда туп суришимиз мақсадга мувофиқдир, балким. Ҳозирги замановий футболда бир нарсага амин бўлдимки, ҳужум ташкил қилишдан кўра рақибнинг ҳужумини бузиб, қарши ҳужум уюштириш осондек туюлади. Буни уддаласа бўлади, ҳар ҳолда.

Айрим мухлисларимиз танкид қилаётган ўйинчиларимиз бугун ўзларининг бор кучи билан “ҳаёт-мамот” жангида енгиб чиқишига ўзлари ҳам ишонишади. Сабаби улар биз мухлислардан фарқли равишда ўзлари ҳам олимпиадада иштирок этишини ич-ичидан чин дилдан хоҳлашади.

Хуллас, олимпия терма жамоамизнинг мураббийлар штаби “Энг яхши ҳимоя – ҳужум!” шиорига амал қилиб, Ироқ билан бўладиган ўйинга футболчиларни ҳар томонлама ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрлай оладилар ва биз мухлисларнинг сўнаётган умидини яна қайтарадилар, дея ишониб қоламиз.

ОЛҒА - ЎЗБЕКИСТОНИМ!!!

Абдумажид  Қодиров

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:45, 16.01.2016.
Ўқилди: 3442 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.