Англиянинг “Ливерпуль” клуби Польша ўсмирлар терма жамоаси ҳамда Хожувнинг “Рух” клуби дарвозабони Камил Грабарани ўз сафига қўшиб олди. 17 ёшли дарвозабон билан 3 йиллик шартнома имзоланди.
Грабарани “Ливерпуль”нинг ёшлар жамоаси дарвозасини қўриқлайди. Бу ёш истеъдод эгасига “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клублари ҳам қизиқиш билдирган эди. Камил “Рух”нинг асосий жамоаси таркибида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган.