Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Достон Ҳамдамов: «Нуралиев билан Эронда чемпион бўлган мусобақамизни унутмайман»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия термаси ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов ўтган мавсум Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. Афсуски, ушбу соврин бироз ноқулай вазият — Жанубий Корея термасига қарши кечган учрашувдан сўнг топширилди. Бу ўйинда олимпиячиларимизнинг мағлубият (1:2)га учраганини инобатга олсак, сов­рин олиш учун у қадар ёқимли ҳолат эмаслигини кўрамиз. Эҳ, Дохада Достон билан суҳбатимиз шундай вақтга тўғри келди...

— Достон, бугун 3 хил ҳолатда қолдингиз — гол урдингиз, соврин олдингиз, аммо жамоангиз мағлубиятга учради. Ҳиссиётлар қоришиб кетмадими?
— Нима бўлаётганини ўзим ҳам тушуна олганим йўқ. Голдан кейин вазиятни ўнглаш учун роса ҳаракат қилдик. Аммо барибир, ютқаздик. Шунинг учун соврин олиш ҳам татимади.

— Аслида совринни Ҳиндистондаги тантанали маросимда қабул қилишингиз керак эди. Ўша тақдимотда иштирок этолмаганингиз алам қилмадими?
— Қатнашганимда соз бўларди, аммо бунинг иложи топилмади. Майли, барчасини унутамиз. Насиб қилса, бундай совринлардан ҳали яна оламан. Ўз олдимга шундай мақсад қўйганман: энг яхши футболчилар сафига кириш.

— Шу вақтга қадар ўтказилган мусобақалар орасида сиз учун энг эсда қоларлиси қайси бири?
— Тўғрисини айтсам, Эронда ташкиллаштирилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатини унутолмайман. Ўша мусобақада Дилшод Нуралиев қўл остида чемпион бўлгандик.

— Сардор Рашидов айни вақт Қатарда ўйнамоқда. У билан учрашдингларми?
— Йўқ, у ҳозир Ўзбекистонда. Қатар чемпионатида танаффус юзага келганидан фойдаланиб, Жиззахдаги уйига кетибди. Аммо Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётганимизда бир марта кўришдик. Аниқроғи, Қатар олимпия термаси билан ўртоқлик ўйинимизда стадионга келган эди.

— Мабодо сизга Қатар чемпионатидан таклиф тушса...
— Ҳозирча Ўзбекистон чемпионатида тажриба оширишим керак. Ке­йинчалик Европадаги бирор клубда ўйнаш орзум бор.

— Техникангиз анча яхши, аммо жисмоний тайёргарлик бобида бироз оқсаётгандексиз...
— Тўғри. Ҳамманинг ўзига яраша кучли ва заиф томонлари бўлади. Муҳими, менда бу камчиликни тўғрилаш имконияти бор. Мана, ўз устимда тинмай ишлаяпман, машғулотларда тўлиқ куч билан қатнашяпман. Демак, жисмоний тайёргарликни маромига етказишнинг имкони бор.

— Яна бир жиҳат — узоқдан зарба йўллаб, кўп гол урасиз. Аммо битта гол учун чамаси 3та ноаниқ зарба беришингизга тўғри келади. Мураббийлар шу вазиятлар учун эътироз билдиришмайдими?
— Йўқ, чунки шунчаки, бўлар-бўлмасга дарвоза томон зарба беравермайман. Агар ҳужумни давом эттириш учун яхшироқ вариант кўринса, албатта, ундан фойдаланаман. Дейлик, кимдир қулайроқ вазиятда турса, тўпни унга узатаман.

Зафар ҚОСИМОВ, Доха,

«ИнтерФутбол» учун махсус

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:45, 19.01.2016.
Ўқилди: 6846 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.