Кириш Регистрация

Australian Open. Жўрабек Каримов турнирнинг ярим финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

28 январь куни Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон вакили Жўрабек Каримов ярим финалга йўлланма олди.

Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган Жўрабек чорак финал баҳсида япониялик Йосуки Ватанукини 6:3, 6:2 ҳисобида таслим этди. Бу ҳақда olamsport.com хабар берган.

Турнирда 13-рақам остида таснифланган япон теннисчиси учинчи даврада мусобақанинг иккинчи ракеткаси сербиялик Миомир Кезмановични баҳслардан чиқариб юборганди.

Жўрабек Каримовнинг ярим финалдаги рақиби австралиялик Алекс Де Минаур бўлади. Мусобақада олтинчи рақам остида ҳаракат қилаётган Минаур чорак финалда турнирнинг учинчи ракеткаси грециялик Стефанос Циципасни 6:7, 7:5, 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Каримов илк даврада АҚШ вакили Эзикел Кларкни 6:1, 6:3, иккинчи босқичда гонконглик Энтони Тангни 6:4, 6:4, учинчи даврада эса кореялик Чанг-Ён Охни 6:4, 6:2 ҳисобида доғда қолдирган эди.

Маълумот учун, Жўрабек Каримов ўтган йилги Австралия Очиқ чемпионатида ҳам ярим финалга қадар етиб келганди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 14:48, 28.01.2016.
Ўқилди: 3103 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик