Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Сардор Рашидов: «Қатарда ўйин олдидан қайси жамоанинг ғолиб чиқишини айтиш қийин»

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, кеча Қатар Юлдузлар Лигасида 16-тур учрашувлари якунига етди. Мазкур тур доирасидан ўрин олган беллашувларда ҳамюртларимиз тўп сураётган ҳар икки жамоа ҳам мағлубиятга учради.

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири саналадиган Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган “Ал-Жаиш” клуби бу турда “Ал-Хор” жамоаси меҳмони бўлди ва кутилмаганда кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Тур доирасидан ўрин олган яна бир қизиқарли ўтган баҳсда эса мусобақа жадвали карвонбошиси “Ар-Райян” ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Турсунов яқинда кўчиб ўтган “Умм Салал”ни икки тўп фарқи билан мағлуб этди.

Биз эса Сардор Рашидовнинг мазкур турда қайд этилган натижалар ва Санжар Турсуновнинг Қатар Юлдузлар Лигасига кўчиб ўтиши борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- “Ал Хор”га қарши кечган ўйин биз учун осон ўтмади. Боиси тўп билан муомала қилиш ва ҳужумлар уюштириш борасида устунлик қилган бўлсак-да рақиб дарвозасини ишғол этиш бобида омадимиз чопмади. Рақиб эса асосан қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйнади ва шундай ҳужумлардан бирини гол билан якунлаб, якунда муҳим 3 очкога эга чиқди.

Санжар Турсуновнинг “Умм Салал”га кўчиб ўтганидан эса рости жуда қувондим. Кечаги ўйинда ушбу жамоага мухлислик ҳам қилдим. Лекин “Умм Салал”га “Ар-Райян” билан ўйинда омад етишмади. Қатарда жамоалар ўртасида рақобат анча кучли. Шу сабабли ҳам бирор ўйинда қайси жамоанинг ғолиб чиқишини олдиндан айтиш қийин, - дейди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Таъкидлаш жоиз, энди Юлдузлар Лигасида навбатдаги тур ўйинлари 4-6 февраль кунлари ўтказилади. “Ал-Жаиш” ўз уйида “Ал-Харайтият”ни қабул қилса, Санжар Турсуновнинг “Умм Салал”и 5 февралда “Қатар СК” билан баҳс юритади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:24, 29.01.2016.
Ўқилди: 3313 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8086]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3654]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3321]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2655]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2428]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2280]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2265]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2231]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2129]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1823]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.