Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистонлик легионер футболчилар рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Ўзбекистон Осиёда еткачи футбол мамлакатлари қаторида эътироф этилади. Ҳали бирор марта ҳам мундиал финал босқичида иштирок этмаган бўлсак-да, бир қатор кучли чемпионатларда тўп сурадиган легионер футболчиларга эга терма жамоамиз бор. Тўғри, “Оқ бўрилар” дея аталувчи мазкур терма жамоа ҳали бирор улкан муваффақиятга эришганича йўқ. Лекин яқин вақт ичида биз томонларда ҳам байрам бўлиб қолишига умид қилсак бўлади. Зеро сўнгги йилларда юртимизда ажойиб истеъдодга эга ёш футболчилар вояга етиб келмоқда. Олий Лигадаги ўйинлари орқали терма жамоа сафига жалб этилаётган ўйинчилар эса тез фурсат ичида хориж клубларидан ҳам таклиф олишмоқда.

Бунга яққол мисол сифатида дастлаб “Бунёдкор” етакчисига айланган Сардор Рашидовни келтирсак бўлади. “Ўзбек Роналдуси” “қалдирғочлар” таркибида кўрсатган ажойиб ўйинлари орқали ўзи учун терма жамоа эшикларини “очди”. Австралия яшил майдонларида ўтган Осиё кубогидаги ёрқин ўйиндан сўнг эса Рашидов хориж жамоалари эътиборини ҳам ўзига қарата олди. Эндиликда сиз-у биз ушбу футболчининг Қатар Юлдузлар Лигасида ҳам яхши ўйнаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Сардор Рашидов сингари хорижий лигаларда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик футболчилар сони оз эмас. Осиё ва Европанинг бир қатор мамлакатларида миллий терма жамоамизга номзод футболчилар ўйнашмоқда. Биз эса мана шу ўйинчилардан иборат легионерлар рамзий терма жамоасини тузишга қарор қилдик.

 

Дарвозабон: Александр Лобанов (“Персеполис”, Эрон)

LOBANOV_A_PERSEPOLIS.JPG 

Лобановнинг “Персеполис” сафига бориб қўшилганига ҳали кўп вақт бўлганича йўқ. “Пахтакор” дарвозасини қўриқлаб келган ушбу посбон сўнгги вақтларда миллий терма жамоамизда биринчи рақамли голкиперга айланиб олди. Натижада уни Осиёда ҳам таний бошлашди. 30 ёшида эса Александр Лобанов легионерга айланди. Дарвозабонлар билан боғлиқ муаммога дуч келган Эрон клуби айнан Лобановни харид қилиш орқали ушбу кемтикни ёпишни режалаштирган. Умид қиламизки, тажрибали дарвозабон янги клубида ишончли ўйин кўрсатади ва ўзбек дарвозабонларининг ҳам яхши легионер бўла олишини исботлайди.

 

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов (“Чанчун Ятай”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив М”, Россия), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”), Шавкат Муллажонов (“Ал Шааб”, БАА)

Мудофаа чизиғидан ўрин олган 4 та ҳимоячининг барчаси ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари саналишади. Улар орасида Анзур Исмоилов ҳамда Виталий Денисов анча вақтдан буён легионер мақомида ўйнаб келаётган бўлишса, аслида хориж тажрибасига аввалдан эга бўлган Егор Кримец ва Шавкат Муллажонов шу мавсумдан яна хорижий чемпионатда ўйнашни бошлашди.

Anzur Ismoilov.jpg 

Анзур Исмоилов бир неча йилдан буён Хитойнинг “Чанчун Ятай” клуби шарафини ҳимоя қилиб келади.

Vitaliy DENISOV _ LOKO.jpg 

Сўнгги пайтларда “Трабзонспор”, “Лацио” каби номдор жамоалар қизиқиш доирасига тушиб қолган Виталий Денисов эса мана уч мавсумдирки Россиянинг “Локомотив М” жамоаси сафида ҳаракат қилиб келмоқда.

Beijing Guoan.jpg 

Егор Кримец эса бу йилдан яна ўзи учун бегона бўлмаган Хитойнинг “Бейжинг Гуоан” жамоаси таркибига бориб қўшилди.

Sh_Mullajonov.jpg 

Илгари “Ал Аҳли” (Қатар), “Ал Наср” (Саудия Арабистони) ва “Лиаоннинг” (Хитой) каби хориж жамоаларида тўп сурган Шавкат Муллажонов эса энди ўз кучини БАА Про Лигаси иштирокчиси “Ал Шааб”да синаб кўради.

 

Ярим ҳимоячилар: Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Азизбек Ҳайдаров (“Ал Шабаб”, БАА), Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Фозил Мусаев (“Сепахон”, Эрон), Санжар Турсунов (“Умм Салал”, Қатар)

Хорижда тўп тепаётган футболчилардан иборат рамзий терма жамоамизда рақобат энг кучли чизиқ – бу ярим ҳимоядир. Зеро Сардор Рашидов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Фозил Мусаев ва Санжар Турсунов каби футболчилардан иборат ярим ҳимоя чизиғини асло кучсиз деб бўлмайди. Қолаверса, бу рамзий жамоадан ўрин олмаган футболчиларни ҳам асло камситиш ноўрин. Боиси хорижий лигаларда ўйнаётган ҳамюртларимиз орасида Ҳусниддин Ғофуров (“Явор”, Сербия), Лутфулла Тўраев (“Фелда Юнайтед”, Малайзия), Шоҳруҳ Гадоев (“Муҳаррақ”, Баҳрайн) каби футболчилар бор.

Shohruh Gadoev _ UZB.jpg 

Тўраев ва Гадоев бу йилдан легионерлар сафига қўшилишган бўлса, Ҳусниддин Ғофуров мана бир неча мавсумдирки, Серб Суперлигасида ўйнаб келмоқда.

javor_Husniddin_Gafurov_UZB.jpg 

Лекин рамзий жамоамизга клублари бир мунча юқорироқ лигада иштирок этаётган футболчиларни киритдик.

Рамзий жамоамиз ярим ҳимоясидан Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби аъзоси Сардор Рашидов ҳам ўрин олди. Айни пайтда ўзбек футболининг асосий юлдузи дея эътироф этилаётган ушбу футболчи қанотдан ҳужумлар ташкил этиш ва уларни якунлаш борасида беназир саналади.

Sardor Rashidov_Al Jaish.jpg 

Ярим ҳимоя марказида эса 3 нафар ажойиб ярим ҳимоячилар: Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов ва Фозил Мусаев.

AZIZBEK HAYDAROV.JPG 

Ҳайдаров БАА Про Лигасининг асосий юлдузларидан бири ҳисобланади. Ушбу ярим ҳимоячи анча вақтдан буён Дубайнинг “Ал Шабаб” клубида тўп сурмоқда.

ODIL AHMEDOV.jpg 

Терма жамоамизнинг эндиликдаги сардори – Одил Аҳмедов эса ҳозирда Россиянинг “Краснодар” клуби мухлисларининг ёқимтойларидан бири.

S_TURSUNOV_.jpg 

Куни кеча Қатар яшил майдонларида ўйнайдиган ҳамюртларимиз сони 2 нафарга етди. Маҳоратли ярим ҳимоячи Санжар Турсунов ҳам энди Қатар чемпионатида тўп тепади. У “Умм Салал” жамоаси билан шартнома имзолади. Афсуски, футболчимизнинг дебюти бироз омадсиз чиқди ва “Салал” Турсуновнинг илк ўйинида “Ал Райян”га имкониятни бой бериб қўйди.

 

Ҳужумчи: Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон)

ALEKSANDR GEYNRIX.jpg 

Ҳужум чизиғида эса рақобат бир мунча камроқ. Зеро хорижда ўйнаётган олдинги чизиқ вакилларимиз сони унча кўп эмас. Жорий мавсумдан Воҳид Шодиев ҳам легионерга айланди. Ушбу футболчи Малайзиянинг “Перак” клуби аъзосига айланди. Лекин ҳали ушбу мамлакатда чемпионат ўйинлари старт олмади ва легионер Шодиевнинг ўйинига баҳо бериш имконига эга бўлмадик. Аммо анча пайтдан бери легионер мақомида ўйнаб келаётган яна бир ҳамюртимиз Александр Гейнрихнинг айни пайтдаги спорт формасидан яхши хабардормиз. Ўтган йили терма жамоага камбэк қилган Саша Гейнрих ортда қолган йилда Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Ҳамюртимизнинг ўйинларидан қониқиш хосил қилган чимкентликлар тажрибали ҳужумчи билан шартномани яна бир йилга узайтиришди. Натижада Александр Гейнрих камида яна бир мавсум легионер сифатида ўйнайдиган бўлди.   SPORTS_uz_Legioner XI.jpg    Зоҳирбек Акрамхонов. 

 

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:51, 29.01.2016.
Ўқилди: 6730 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.