«Коринтианс» ҳужумчиси Алешандре Пато ижара асосида «Челси»га ўтди, дея хабар тарқатди лондонликлар матбуот хизмати. Келишув мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
«Челси»га ўтганимдан хурсандман. Орзум амалга ошди. Тезроқ янги жамоадошларим билан учрашиб, уларни яқиндан билиб олишни истаяпман. Тезроқ ўйнашни хоҳлайман. "Челси"дан миннатдорман ва уларнинг қўллаб-қувватлаши учун жавоб бера оламан, деган умиддаман», — дейди Пато.
Пато Бразилия чемпионатининг ушбу мавсумида 33та ўйинда 10та гол уришга муваффақ бўлди.