Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Шайх Салмон: ФИФА 2018 йилга бориб банкротга учраши мумкин

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) молия соҳасида ислоҳот ўтказиш бўйича ташкилот раҳбарлигига номзодлар томонидан тақдим этилаётган таклифлар ташкилотни 2018 йилда банкротга учрашига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу фикрларни ФИФА президентлигига номзод шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Insideworldfootball.com порталига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Сўнгги молиявий йил давомида ФИФА кўрсаткичлари сезиларли даражада ёмонлашди, – деди Салмон. – Бу қайғули манзара. 2018 йилда ФИФА ўз молия захираларини сарфлаб юборади, агарда вазият ўнгланмаса, маркетинг ва телевизион ҳуқуқларни сотишдан олинаётган пуллар бизга етмайди. Рақибларимнинг таклифлари ФИФА харажатларини кейинги тўрт йил ичида миллиард долларга оширади”.

Унинг сўзларига кўра, бу каби дастурлар амалга оширилса, ташкилот ФИФАнинг охирги йилдаги 100 миллион долларлик камомадини ҳисобга олсак, жуда оғир вазиятга тушиб қолади. У ўз режаси ташкилотни банкротга олиб бормаслиги, аксинча, уни қайта қуриши ва жонлантиришини иддао қилмоқда.

ФИФА президентлигига шайх Салмондан ташқари ЖАРнинг собиқ турар-жой қурилиши вазири Токио Сексвале, ФИФА бош котибининг собиқ ўринбосари Жером Шампань (Франция), Европа футбол ассоциацияси кенгаши (УЕФА) бош котиби Жанни Инфантино ва Иордания шаҳзодаси Али бин ал-Ҳусайн ҳам ўз номзодини илгари сурган. ФИФА президенти тўрт йил муддатга сайланади. Амалдаги президент Йозеф Блаттер 2015 йилнинг 29 майида ташкилот конгрессида навбатдаги муддатга қайта сайланган эди. Бироқ орадан тўрт кун ўтганидан сўнг порахўрликда айбланганидан сўнг истеъфога чиқиш ҳақида эълон қилди. Янги президентлик сайлови 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 16:54, 30.01.2016.
Ўқилди: 2827 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [5050]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2899]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2505]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2193]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [2033]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1803]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1696]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1674]

Моуриньо «Барселона» ўйинидаги ҳакамлик ҳақида: «Ҳайрон қолмадим» [1638]

Гол урган Шомуродовнинг “Газиантеп”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик