Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Toskills Sports UK нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар 2027 йил ёзида ван Дейкни эркин агент сифатида қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Бироқ бу трансфер футболчининг «Ливерпуль» билан янги шартнома имзолаш-имзоламаслигига боғлиқ. Агар нидерландиялик ҳимоячи мерсисайдликлар билан келишувини узайтирмаса, «Барселона» уни трансфер товонисиз ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Жорий мавсумда Виржил ван Дейк «Ливерпуль» таркибида барча мусобақалар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда ҳимоячи гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Эслатиб ўтамиз, Виржил ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 18:15, 18.10.2026.
Ўқилди: 1385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик