"Челси" ҳимоячиси Жон Терри клуб у билан шартномасни узайтирмаслиги ҳақидаги қарорига муносабатини билдирди.
"Мен буни "Арсенал"га қарши учрашувдан аввалроқ билган эдим. Бу қарор қисман ўзимга ҳам тегишли. Аммо мен фаолиятимни "Челси"да якунламоқчи эмасман. Бу бошқа жойда содир бўлади, бу жойни эса излаб топишим лозим бўлади", - дейди Терри.