Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Таянч нуқтаси ёки пенальтилар статистикаси

Баҳо:
+ | -

Барчага маълум тушунчага кўра, 11 метрли жарима зарбаси 99 фоизгол демакдирАммо уни тепиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ҳам меҳнат қилиш талаб этиладики, буни кўпчилик ҳисобга олмайди. Ҳарқалай, Европадаги топ-чемпионатларга қарасангиз, кучли клубларнинг кўпроқ пенальти тепишаётганини кўрасиз. Хуллас, жамоалар салоҳиятини пенальтилар статистикаси орқали ҳам баҳолаш мумкин. Одатда 3 очко  тақдирини ягона гол ҳал қилса ва у «нуқта»дан урилган бўлса, кўпчилик дарҳол ўзича «ташхис» қўяди: «Зерикарли ўйин, томошабоп эмас, дарвозаларсиз...». Бироқ пенальти тепиш учун ҳам тер тўкиш лозим эканлиги негадир унутилади. Англия, Германия, Италия ва Испания элит дивизионларида қайд этилган пенальтилар статистикасига назар ташлаб, тушуниб олиш қийин эмас: 11 метрли зарба тепиш ҳуқуқи шунчаки, омад келганини англатмайди, балки майдондаги жамоалардан бирининг устунлиги нишонасидир.

Англия - Премьер-лига

Тенденция. АПЛда айнан «Лестер»нинг энг кўп пенальти ишлаганида ҳеч қандай ҳайратланарли томони йўқ. «Тулкилар» ижросидаги ўйин услуби ҳужумкорликка қаратилган. Бунда улар асосан ўз етакчилари - Риёд Маҳрез ва Жейми Вардининг тезлик ҳамда техник қобилиятларига таянишади. Айнан шу икки йигит рақибларни жарима майдони ичида қоидага хилоф равишда ҳаракатланишга мажбур этади. Хусусан, Маҳрезга қойил қолиш керак - у беқиёс техникаси ва  майдонга қулаш санъати ҳисобига тез-тез пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўляпти. Варди эса тезлиги ва яхши «очилиши» эвазига ҳакамнинг «нуқта»га ишора қилишини таъминлайди. 9та пенальти - жамоавий имидж учун ёмон эмас. Дейлик, жорий мавсум миллий чемпионатларда биргина «Барселона» бундан кўпроқ пенальти ишлади.

АПЛда пенальтидан гол уриш бўйича олдинда бораётган бошқа клубларга келсак, «Суонси» футболчилари ҳам, «Сток Сити», «Кристалл Пэлас» ва «Уотфорд» вакиллари ҳам 2-3та узатмага асосланган тезкор қарши ҳужумлардан сўнг дарвоза томон деярли зарба йўлламайдилар. Зеро, улар учун асосий вазифа - вазиятни «пишитиш», тўп билан рақиб жарима майдонига кириш ва у ерда кескин ҳолатни юза келтириш. Тўғри, 5та пенальтидан 5та гол урган «Суонси» ушбу тоифага унча тўғри келмайди. Ҳарқалай, «оққушлар» жарима майдони ташқарисидан ҳам кўп зарба йўллашади.

Дарвоқе, муайян жамоа дарвозаси томон белгиланган пенальтилар статистикаси ҳам аниқ тушунчаларни беради. Дейлик, Англияда 11 метрлик зарбадан энг кўп жабр кўрган клуб - бу «Сандерленд» (6 марта). Шундан ҳам жамоа ҳимоячилари савия бобида нисбатан пастда эканликлари ва улар ҳаддан ташқари кўп оддий хатоларга йўл қўйишларини англаш мумкин. Ҳаттоки, «қора мушуклар»нинг янги футболчилари (мисол учун, Ян Кирхгофф) ҳам ушбу «вирус»га қарши туришни эплай олмаяпти.

Энг совуққон пенальтичи - Трой Дини («Уотфорд»): 4та зарба, 4та гол.Boxing Dayгача ушбу йўналишда Риёд Маҳрез пешқадам эди, аммо у қисқа вақт оралиғида «нуқта»дан зарба йўллашда кетма-кет 2 марта адашди. Натижада АПЛдаги энг совуққон пенальтичи мақоми мавсумнинг бошқа бир кашфиёти - Трой Динига ўтиб кетди. У 11 метрлик нуқта олдига яқинлашгач, кейинги ҳаракатларини асло билиб бўлмайди. Аслида Динининг тўпга югуришига қараб, қандай зарба йўллашини тахмин қилиш мумкиндек. Аммо «Уотфорд» сардори ҳар сафар мантиққа зид вариантларни танлайди. Яъни узоқ масофадан тезликда югуриб келиб, техник томондан мукаммал ва нафис зарбани ижро этади. Бордию, югуриш учун қисқа масофа олса, унда тўпни кучли зарба билан дарвозанинг юқори «тўққизлиги»га йўналтиради.

Пенальтининг энг яхши мутахассиси - Эурелио Гомес («Уотфорд»): 4та зарба, 1та «сейв», 1та хато. Очиғини айтганда, Гомеснинг АПЛда пенальти тўсиш бўйича энг яхши голкипер бўлиб турганини тасодифга йўйиш мумкин. Тўғри, у доимо ажойиб «сейв»лари билан ажралиб турган, кўп ҳолларда ўз жамоаси жонига оро берган. Аммо ҳеч қачон 11 метрли зарбаларни қайтариш бобида моҳир мутахассис сифатида гавдаланган эмас. Лекин жорий мавсум Гомес «Борнмут» вакили Гленн Мюррей билан «дуэл»да устун келди. Қолаверса, «нафақахўр» Оскар «Стэмфорд Бриж» майдони туфайли («Челси» футболчиси сирғаниб кетди) Эурелио дарвозасини ишғол қилолмади. Қисқаси, Гомеснинг пенальти бўйича айёрона стратегияси йўқ - у тўпга шунчаки, таваккалига ташланади.

 

Германия - бундеслига

Тенденция. Бундеслигага доир пенальтилар жадвали АПЛникидан фарқли ўлароқ, жамоаларнинг ўйин чизмасини тўлиқ акс эттиради, ҳисоб. Дейлик, «Бавария» ҳам, «Боруссия» ҳам тўп назоратини қўлга олишни хуш кўради. Ҳарқалай, бу жамоалар футболчилари турли комбинациялар орқали мудом рақиб жарима майдонидаги заиф нуқталарни қидиришади. Рақамлар асосида айтсак, «Бавария» ўйин вақтининг 34 фоизи (бу анча кўп)ни майдоннинг рақиб жамоасига тегишли қисмида ўтказади, яна унинг дарвозасига яқин ҳудудда. Хусусан, мюнхенликлар жарима майдони ичига ҳам жуда кўп киришади - 18та ўйинда 8та пенальти тепишгани шунинг самараси.

Тўғри, «Байер»нинг натижаси кишини ҳайратга солади. Эътибор беринг, шиддатли ва тезкор футболчиларга эга клуб ҳимоядан ҳужумга зудлик билан ўтишни ўзлаштирган бўлсада, 18та турда атиги 1та пенальти ишлади (боз устига, ундан фойдаланолмади). «Аугсбург»нинг статистикаси эса ажойиб - 5та зарбадан 5та гол.

Энг совуққон пенальтичи - Пауль Верхаг («Аугсбург»): 5та зарба, 5та гол. «Бавария» етакчиларидан бири Томас Мюллер аслида Верхагдан битта кўп зарба ижро этди, аммо «Майнц» билан баҳсда аламли хатога йўл қўйди. Шунинг ҳисобига ҳозирча бундеслигада энг яхши пенальтичи мақоми «Аугсбург»нинг голландиялик ҳимоячисига тегишли бўлиб турибди. Верхаг «нуқта»дан зарба йўллашда ўзининг севимли услубига таянади - доимо дарвозанинг пастки чап бурчаги (ўзидан)ни нишонга олади. Эътиборлиси, у Гладбахнинг «Борруссия»сига қарши кечган ўйинда бу «трюк»ни 2 марта бирдек такрорлади ва ҳар иккисида тажрибали Ян Зоммерга заррача имконият қолдирмади.

Пенальтининг энг яхши мутахассиси - Лорис Кариус («Майнц»): 6та зарба, 2та «сейв», 2та хато. Кариус - бундеслигада пенальти тўсиш бўйича энг кучли кипер. Унинг бу борадаги техник ҳаракатларида озгина айёрлик ҳам яширин. Лорис зарба берилишига бир лаҳза қолганида, олдинга катта қадам ташлайди ва бу билан ўз дарвозасининг катта қисмини ёпишга уринади. Шундан кейингина қайсидир бурчак томон ташланади. Унинг бу хусусияти «Майнц»га анча қўл келаётгани ҳам айни ҳақиқат. Ахир дарвозаси томон белгилаган 6та пенальтидан 4тасида голни бартараф этди. Тўғри, Кариус 2тагина зарбани тўсди, аммо Томас Мюллер ва Сандро Вагнернинг тўпни юқорига тепишларида ҳам голкипернинг шиддатли ҳаракатланиши таъсири бор, барибир. Шунингдек, Лорис пенальтидан гол қўйиб юбормаган ўйинлардан бирида «Майнц» 3 очко соҳибига айланди.

 

Италия - «А» серияси

Тенденция. Германиядаги каби Италияда ҳам комбинацион ва ҳужумкор футбол кўрсатадиган клублар кўпроқ пенальти тепишяпти. Уларнинг ўйинлари тўп назоратига асосланган. Мисол учун, «Фиорентина» бу борада 63 фоизлик кўрсаткичга эга («А» серияси учун чиндан ҳам, жуда катта устунлик). Шунингдек, Флоренция клуби таркибида қанот бўйлаб олдинга интиладиган футболчилар етарли. Эътиборлиси, «Фио» асосан пенальти ёрдамида ҳисобни очиб, ўйиннинг давоми учун ўзига хос қулайлик - устунликни таъминламоқда. Факт асосида айтсак, тосканияликлар 7та ўйинда пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлиб, улардан атиги 1тасида 3 очко ололмадилар («Ювентус» билан баҳсда ғалаба қўлдан чиқарилди).

«Кекса синьора» ишлаган пенальтилар ҳам рақиб дарвозаси олдидаги жиддий босим, тўп назорати бўйича барқарорлик ва ҳужум чизиғидаги доимий фаоллик самарасидир.

Энг совуққон пенальтичи - Йосип Иличич («Фиорентина»): 6та зарба, 6та гол. Ўйин назариясига ишонсак, уста пенальтичи тасодифий тартибда дарвозанинг турли нуқталарини нишонга олиши лозим. Шундай ҳолатда унинг зарбадан олдинги ҳаракатларини англаш қийин бўлади. Хуллас, штатли пенальтичи «аралаш стратегия»ни қўллайди. Кўринишидан, Йосип Иличич ушбу стратегияни жуда яхши билади. Ҳар ҳолда, унинг «нуқта»дан берадиган зарбалари траекториясини тушуниш жуда мушкул. Иличич «А» сериясининг 21та турида 11 метрли белгига 6 марта яқинлашди ва ҳар сафар тўпни дарвозанинг турли бурчакларига равона қилди - пастки ва юқори ўнг бурчак, пастки ва юқори чап бурчак...

Пенальтининг энг яхши мутахассиси - Марко Стортьелло («Аталанта»): 4та зарба 3та «сейв». Ушбу кипер ўтган мавсум Родриго Паласио ва Гонсало Игуаин билан «дуэл»ларда устун келганди. Бироқ умумий олганда, 8та пенальтидан 2тасини тўсиб (чап томонга сакраш одати билан) 25 фоизлик кўрсаткич қайд этганди. Кўринишидан, Марко энди пенальти масаласида ўзининг содда ҳаракатларини ўзгартириб, адашмади. Унинг «нуқта»га яқинлашувчи рақибларини яхшилаб ўрганаётгани тайин. Шунингдек, зарбага бир баҳя қолганида, ўзи сакрайдиган томонга бир қадам ташлайди. Қизиқарли факт: мавсум 2015|2016да «Аталанта» дарвозабонини пенальти орқали доғда қолдириш биргина Йосип Иличичга насиб этди, холос.

 

Испания – примеро

Т|р.    Клуб          Пенальти   Самарали

1      «Барселона»         10          6

2      «Эйбар»                6             4

3      «Севилья»             5             5

4      «Реал»                    5             4

5      «Валенсия»                4             4

6-9   «Атлетик»            3             2

6-9    «Сельта»             3             2

6-9    «Бетис»                3             2

6-9   «Райо Вальекано»   3            2

10                              «Эспаньол»                          3           1

11                              «Вильярреал»                 2                      2

12                              «Малага»         2           0

13-16 «Депортиво»           1            1

13-16 «Реал Сосьедад»   1            1

13-16 «Лас-Пальмас» 1            1

13-16 «Гранада»             1            1

17-19 «Атлетико»            1              0

17-19 «Хетафе»          1              0

17-19 «Спортинг»            1             0

20          «Леванте»                       0             0

Тенденция. Пенальтидан урилган гол ҳам қойилмақом комбинация маҳсули эканлигига қўшилмайсизми? Унда «Барселона» статистикасига қаранг. Каталонияликлар айнан рақиб жарима майдони ичидаги ажойиб ҳаракатлар эвазига кўп пенальти тепишади. Бу борада нафақат Испания, балки Европада ҳам «Барса»га тенг келадиган жамоа йўқ. Хосеп Бартомеу энг кучли футболчиларни сотиб олган? «Кўк-анорранглилар» жарима майдони ичида йиқилишни боплашади? Қўйинг, гап бунда эмас. Ҳаммаси рақибни ўз дарвозаси ёнида «эзиш» натижасидир. Хуллас, каталонияликлар шунчаки, рақиб ҳимоячиларини қоидага зид ўйнашга мажбур қилишади.

«Севилья» ва «Реал»нинг 5тадан пенальти тепгани ҳам ҳеч кимни ортиқча ҳайратга солмаслиги керак. Ахир улар ҳужумкор футболни ёқлайдилар ва тез-тез рақибларини боши берк кўчага киритиб қўядилар. «Эйбар»нинг «нуқта»дан 6та зарба йўллагани эса ўзига хос «мини-сенсация»дир. Лекин бу ҳам «қуролсозлар»нинг жорий мавсум кўрсатаётган ўйинлари ҳосиласи ҳисобланади. Ҳа, «Эйбар» тўп назорати бўйича примерода энг паст натижага эга. Клуб футболчилари аниқ узутмалар сони билан ҳам сира мақтанолмайдилар. Аммо улар қарши ҳужумга жуда тез ўтиб, тактик режани қойилмақом даражада бажарадилар.

Энг совуққон пенальтичи - Кевин Гамейро («Севилья»): 3та зарба, 3та гол. Примеродаги энг яхши пенальтичи «Барселона»дан эмас - бу гап ҳаттоки, ғалатироқ туюлади. Гап шундаки, Лионель Месси ва Неймар мавсум давомида 2тадан пенальтини кўкка совуришди. Криштиану Роналду эса «нуқта»дан зарба йўллашда бир марта адашди. Кевин Гамейрога келсак, у ўзига топширилган 3та зарбани ҳам голга айлантирди. Эътиборлиси, «Севилья» ҳужумчиси ҳар сафар тўпни пастки чап бурчакка йўналтирди. Бироқ унинг «тоза стратегия» (футболчининг муваффақияти учун битта технологиядан фойдаланиши)га таяниши ҳақида гапириш ноўрин. Зеро, Гамейро ЧЛ доирасида «Боруссия» (Менхенгладбах)га қарши кечган ўйинда пенальтини ўзгача ижро этди - тўпни  кучли зарба билан юқори «тўққизлик»ка «жойлаб» қўйди.

Пенальтининг энг яхши мутахассиси - Хауме Доменек («Валенсия»): 2та зарба 2та «сейв». «Кўршапалаклар»нинг асосий посбонлари - Райан ва Диего Алвес даволанаётган пайт Доменек чакки кўринмади. Хауменинг 11 метрли жарима зарбаси ҳолатидаги ҳаракатларига қараб, айтиш мумкинки, у рақибларни алоҳида ўрганиб чиқмайди, аксинча, шунчаки, кучли реакциясига таянади. Факт шуки, ҳозирча примерода ҳеч ким унинг дарвозасига 11 метрли нуқтадан гол ура олгани йўқ.

P.S.: охирги тур натижалари ҳисобга киритилмаган.

Манба: Championat.com,

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:48, 04.02.2016.
Ўқилди: 3166 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.