Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Сервер Жепаров: «Футзалчилар, сиз қаҳрамонга айланишингиз мумкин!»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 10 февраль куни Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионатига старт берилади. Ушбу мусобақа орқали Осиёнинг 5та жамоаси Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Сервер Жепаров мусобақа олдидан футзалчилар видео-мурожаатнома йўллаб, уларга омад тилади.

"Ҳурматли, футзалчилар. Ҳаётингиздаги муҳим ва масъулиятли палла етиб келди. Сиз қаҳрамонга айланишингиз мумкин. Ўз уйимизда ўйнаётганингизни унутманг. Сизнинг ўйинларингизни яқинларингиз, қадрдонларингиз томоша қилишади. Уларга қувонч улашинг. Улар сиз билан фахрланишсин. Мақсадингиз фақат жаҳон чемпионати йўлланмаси бўлсин. Ўз кучингизга ишонинг ва сиз албатта ўз мақсадингизга эришасиз. Омад ёр бўлсин", - дейди Сервер Жепаров.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:20, 04.02.2016.
Ўқилди: 3585 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик