Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Қаерларда юрибсан, Роберто Карлос?

Баҳо:
+ | -

Яқинда афсонавий Роберто Карлоснинг «Реал Мадрид» мураббийлар штабида иш бошлаши хусусида гап-сўзлар чиққанидан хабар топгандирсиз. Шунингдек, Зайниддин Зиданнинг бу қайтишга хайрихоҳлик билдирмаганидан ҳам воқиф бўлгандирсиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бразилиялик митти, лекин бақувват собиқ футболчининг охирги вақтларда нималар билан шуғуллангани кўпчиликни қизиқтирса керак...

Ҳиндистонга борди

2015 йилнинг 5 июлида расмий хабар берилди: «Роберто Карлос бир мавсум «Деҳли Динамос» клуби бош мураббийи вазифасини бажаради». Ҳиндистон чемпионатига хорижий юлдузларни худди Америка лигаларида бўлгани каби драфт воситаси (ўйинчи танлаш ҳуқуқи)да жалб этишади. Роберто Карлос ҳам айнан шундай танлов асосида ҳинд диёрига йўл олди.

Сўз: «Энг яхшиларни танлаш жараёнида барчага омад ёр бўлсин!»

Россияга нигоҳ ташлади

Россиядаги фаолияти (2011-2013 йиллар) давомида ёқимли хотираларга туйинган Роберто Карлос янги - «Матч-ТВ» канали продюсери лавозимига машҳур Тина Канделаки тайинлангани ҳақида эҳтимолки, «Анжи»даги собиқ ҳамкасбларидан эшитгандир. Лекин у Россиядаги янгиликларни шунчаки, кузатиб бораётган бўлиши ҳам мумкин.

Сўз: «Катта профессионал - Тина Канделакига янги лавозимда улкан омад тилайман».

Фигу ва Морьентес билан учрашди

Карлос ҳамон Испания примеросининг ўзига хос элчиси саналади ва турли вакиллик функцияларини бажаради. Дейлик, ўтган йили элчиларнинг умумий йиғилишида Луиш Фигу ва Фернандо Морьентесдан ташқари, Патрик Клюйверт, Гаиска Мендьета, Фредерик Кануте, Кристиан Карамбё, Мичел Сальгадо каби кўплаб собиқ юлдузлар кўриниш беришди. Албатта, Роберто Карлос ҳам.

Сўз: «Энг яхши дўстларим ва жаҳон футболининг буюк намояндалари даврасида бўлиш нақадар ёқимли».

Тож-Маҳални суратга олди

Ҳиндистон сафари дастурида мажбурий ҳисобланадиган элемент. Дарҳақиқат, у ерга бориб, тарихий қадамжони суратга олмаслик мумкин эмасдек, гўё.

Сўз: «Супер-лига ўйинлари учун тайёрланган формамиз тақдимот маросимига ўзига хос совға».

Фаолиятини қайта тиклади

Сал кейинроқ Роберто Карлоснинг «Деҳли Динамос»да ўйновчи-мураббий эканлиги ойдинлашди. Ҳиндлар унинг ўйинларидан ўзгача завқ олган бўлсалар, ажабмас.

Сўз: «Барчага хайрли оқшом! Эртага соат 8да машғулот!»

Анелька билан «ўйнади»

Роберто Карлоснинг «Реал»даги клубдоши Николя Анелька 2015 йилнинг июлида «Мумбай Сити»да ўйновчи-мураббий сифатида фаолият бошлади. Француз Робертодан 6 ёш кичик. Аммо тажриба бобида орқада эмас асло.

Сўз: «Анелька, мени доимо ҳайратга солгансан!»

Инфантинони қўллаб-қувватлади

ФИФА президентилиги учун ўтказиладиган сайловлар муддати тобора яқинлашмоқда. Кўринишидан, Роберто Карлос ўзига мақбул номзодни танлаб бўлган.

Сўз: «Инфантино номзодини қўллаб-қувватлашдан бахтиёрман. Ишончим комилки, бизнинг овозимизни ҳам эшитишади ва фикримизни эътиборсиз қолдиришмайди».

Жарима зарбасини ижро этди

Кўринишидан, Роберто Карлос айнан жарима зарбалари завқидан яна баҳра олиш учун ҳам фуболга қайтган, чоғи.

Сўз: «Майдонга қайтганим ва 70 дақиқа ўйнаганимдан ғоят мамнунман».

Дивали байрамини нишонлади

Дивали - ҳиндларнинг асосий байрами. У «Оловлар фестивали» мақомида бўлиб, эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабасини билдиради. Ғалаба шарафига эса ҳамма жойда шам ёқилади, машъала ёғду сочади.

Сўз: «Барча ҳиндларни Дивали муносабати билан чин қалбдан табриклайман».

Қатарга сафар уюштирди

Бразилиялик собиқ футболчи Инфантино шаънига илиқ сўзлар айтишдан ташқари, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитасини ҳам роса мақтади. Қатарда Роберто Карлосга янги стадионлар макетини кўрсатишди, жаҳон кубогини яна бир марта ушлаб кўриш имкониятини беришди.

Сўз: «Қатарга сафарим ажойиб ўтди. Ташкилотчиларга қойил қолдим!»

Манба: «ССФ», А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:12, 05.02.2016.
Ўқилди: 3410 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.