Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Хитойда нималар бўляпти?

Баҳо:
+ | -

Ҳайратланарли факт: Хитой миллий лигаси трансферлар ҳажми бўйича ҳаттоки, АПЛдан ҳам ўзиб кетди. Мамлакат клублари қишки трансферларда 200 миллион евродан кўпроқ сарфлашга улгуришди. Аниқроқ айтсак, ўтган ҳафта якунига кўра, у ерда савдо ҳажми 203 миллион еврога етди. Шунинг баробарида мамлакат футболидаги гиперфаоллик нафақат олий дивизион, балки иккинчи дивизионга ҳам тегишли. Айни пайт маҳаллий супер-лига янги футболчиларга пул сарфлаш бўйича жаҳонда 1-ўринда турибди. Ҳа-ҳа, серҳиммат Англия чемпионатидан ҳам юқорида. Хитой иккинчи дивизиони эса харажатлар миқдорига кўра, бундеслига ва примеродан ҳам олдинда ва умумий рейтингнинг 4-ўрнида бормоқда. Хўш, бундай фаолликнинг моҳияти нима? Ахир хитойликлар ёзда ҳам бозордаги фаоллик бобида 9-қатордан жой олишганди. Айтиш жоиз, космик даражадаги «учиш» ақл бовар қилмас даражадаги бадавлат 1-2та клубгагина боғлиқ эмас. Чунончи, Хитойда барча тенг: ҳам етакчилар, ҳам ўртамиёналар ёки дебютантлар катта харажатга қўл уришмоқда. Ўзи нималар бўляпти? Шунча пул қаердан келяпти? Гап шундаки, Хитой клублари асосан йирик шахсий компанияларга тегишли. Хўжайин компанияларнинг кўпи қурилиш соҳасида фаолият юритади. Шунингдек, дўконлар тармоғи (савдо)га эга фирмалар ҳам футболга бефарқ эмас. Моҳиятан олганда, Хитойда камбағал клублар йўқ. Хуллас, қуйидаги мақола қишки бозорда энг катта шов-шув кўтарган клубларнинг соҳиблари ҳақида.

1. «Тянцзинь Сунцзян» иккинчи дивизионда ўйнайди ва тиббиёт корпорацияси - Quanjian Natural Medicine томонидан молиялаштирилади. Ушбу корпорация онкологик клиникалар, дори-дармон ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар, соғ-лиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқот институтини ўз ичига қамраб олган. 2015 йили гуруҳ компанияларининг умумий даромади 10 миллиард юан (1,5 миллиард доллардан кўп)ни ташкил этди. Соҳибларнинг режаларига кўра, клуб бир йилдан сўнг олий дивизионга чиқиши лозим. Бунинг учун хитойлик 2 нафар қимматбаҳо футболчи сотиб олинди - дарвозабон Лю Жанг ва ярим ҳимоячи Ке Сун. Уларнинг ҳар бирига 9 миллион евродан кўп маблағ сарфланди. Бу Хитой ички трансферлар бозори тарихидаги 2 ва 3-қимматбаҳо хариддир. «Тянцзинь» таркибидаги легионерларга келсак, «Сантос»дан Жеуванио 11 миллион евро эвазига сотиб олинган, Жадсонга 5 «лимон» тўланган. «Севилья»даги ўйинлари билан танилган Луис Фабианони эса клуб текинга олди. Шунинг ўзи етарли эмасми? Эътибор беринг, иккинчи дивизион клуби бундай харидлар билан қаноатланмай, мураббийликка вақтида «Реал»ни ҳам бошқарган машҳур Вандерлей Лушембургони таклиф этди.

2. «Шанхай Шенхуа» қурилиш соҳасидаги Greenland Groupга тегишли. Ушбу корпорация анчадан буён нафақат Хитой, балки Лондон, Лос-Анжелес ва Нью-Йорк каби шаҳарларда фаолият кўрсатмоқда.  Greenland Group даромад бўйича дунёнинг энг йирик компаниялари рейтинги - Fortune Global 500га киради ва охирги ҳисоб-китобларга кўра, 258-ўринни эгаллади. Умуман, «Шанхай Шенхуа» соҳибларининг йиллик даромадлари 42,5 миллиард долларга тенг. Шундан келиб чиқсак, Фредди Гуарин трансферига 13 млн. евро сарфлангани ҳеч нарса эмасдек.

фактлар

a Хитой Халқ Республикаси раиси ва коммунистик партия бош котиби Си Цзинпин футболнинг ашаддий мухлиси. Унинг ташаббуси билан улкан миқёсдаги ислоҳот бошланди - умумтаълим мактаблари ҳудудида майдонлар барпо этилди, турли ёшдаги ўқувчилар учун футбол дарсликлари ишлаб чиқилди.

-2014 йилнинг 2 октябрь куни Хитой давлат кенгаши йиғилишида мамлакатда спортни ривожлантириш ишларини тезлаштириш бўйича режа қабул қилинди. Бунда ҳукумат ролини оширишдан ташқари, хусусий сармоядорларни қизиқтириш учун ҳужжатга муҳим банд киритилди. Унга кўра, спорт ва санъат ривожида фаол иштирок этувчи компаниялар учун даромад солиғи 8 карра камайтирилиши мумкин - одатий 25 фоиздан 3 фоизгача.

- Alibaba интернет-наҳанги «Гуанжоу Эвергранд»нинг 50 фоиз ҳуқуқи учун нақ 192 миллион доллар тўлаган.

- Хитойнинг энг омадли клуби - «Гуанжоу Эвергранд» 2013 йилнинг июнидан 2015 йил охирига қадар 215 миллион доллар миқдорида зарар кўрди.

-Янги телешартномага кўра, Хитой супер-лигасининг 5 йиллик медиаҳуқуқи 1,26 миллиард долларга сотилдики, бу жамоалар зарарини секин-аста камайтириши мумкин.

3. «Цзянсу Сайнти» клуби 2015 йилнинг декабрь ойида электроника соҳасидаги йирик наҳанг - Suning Commerce ихтиёрига ўтди. Келишув баҳоси 523 миллион юан (чамаси 80 млн. доллар)ни ташкил этди. Ушбу компания шу қадар жиддийки, ёзда унинг 20 фоиз акцияси интернет-гигант - Alibaba томонидан 4,5 миллиард доллар эвазига сотиб олинди. Suning Commerce Хитойнинг ўзида 1600дан кўпроқ дўконга эга. Айтганча, янги мавсумда Шанхай клубини Дан Петреску бошқаради ва унинг таркибида 28 «лимон»ли Рамирес тўп суради.

Хитой футболидаги энг йирик трансферлар

Рамирес - 28 млн. евро

«Челси»дан Хитой чемпионатининг охирги мавсумида 10-ўринни эгаллаган «Цзянсу Сайнти»га

Элкесон - 18,5 млн. евро

Хитойнинг энг кучли клуби - «Гуанжоу Эвер-гранд»дан лиганинг 2-жамоаси - Шанхай Теллэйс»га

Жервиньо - 18 млн. евро

«Рома»дан супер-лига дебютанти «Хэбэй Чайна Форчун»га

Фредди Гуарин - 13 млн. евро

«Интер»дан Хитой чемпионатида 6-ўринни олган «Шанхай Шенхуа»га

Жеуванио - 11 млн. евро

«Сантос»дан Хитой 2-дивизион вакили - «Тянцзинь Сунцзян»га

4. «Гуанжоу Эвергранд» - Хитойнинг энг кучли клуби ва Осиё ЧЛнинг амалдаги ғолиби. Бу жамоада 2та ўта қудратли соҳиби бор. Биринчиси қурилиш соҳасидаги Evergrande Real Estate бўлиб, президентининг шахсий бойлиги 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Иккинчиси янада қудратли - Alibaba интернет-наҳанги. Унинг таъсисчиси Жек Ма жаҳоннинг энг бадавлат одамларидан биридир ( бойлиги - 22 миллиард доллардан кўп).

5. «Хэбэй Чайна Форчун» йирик девелопер - China Fortune Land Developmentга тегишли. Ушбу компания хўжайини 3 миллиард долларлик бойликни назорат қилади. Эндиликда Жервиньо айнан унинг клубида тўп суради.

ДАРВОҚЕ...

«Гуанжоу Эверград» клуби «Атлетико» ярим ҳимоячиси Габи Фернандесга жиддий қизиқмоқда. AS нашрининг хабар беришича, Хитой клуби футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Унга кўра, Габининг йиллик маоши 7,6 миллион еврони ташкил қилади. Футболчи умумий ҳисобда «Гуанжоу Эвергранд» билан ҳамкорлик даврида чамаси 23 миллион евро олиши мумкин. Айтиш жоиз, унинг «Атлетико» билан шартномаси 2017 йили ниҳоясига етади. Тўғри, футболчининг ўзи мадридликлар сафида қолмоқчи.

Манба: Tribuna.com,

Ҳ. МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:16, 05.02.2016.
Ўқилди: 7710 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.