Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Буюк футболчи - ёмон мураббий

Баҳо:
+ | -

Футболда шундай нақл бор ва у бежизга айтилмаган. Зеро, футболчилик даврида жаҳон тан олган даражадаги юлдузга айланган инсонларнинг кўпчилиги фаолиятларини мураббийлик соҳасида давом эттиришни ихтиёр этганларида муваффақиятсизликка юз тутганлар. Франция термасининг юлдузи ҳисобланган Зайниддин Зиданнинг «Реал» бошқарувидаги дебют учрашуви эса аксинча натижани кўрсатди: мадридликлар «Депортиво» дарвозасига нақд 5та жавобсиз тўп йўллашди. Шундан келиб чиқиб, FotballHD сайти футболчилик даврида буюк бўлган, бироқ мураббийликда муваффақиятсизликка учраган 5 юлдуз ҳақида фикр юритади.

Алан ШИРЕР

Мураббийлик фаолияти: «Ньюкасл» (8 учрашув: 1 ғалаба, 2 дуранг, 5 мағлубият).

Туманли ўлкада янги вазифада муваффақиятсизлик аламини тотган афсонавий футболчилар етарлича топилади ва Бобби Чарльтон, Тони Адамс, Пол Гаскойнларни улар сирасига киритиш мумкин. Алан Ширердай туғма истеъдод эгаси, «бомбардир», Англия премьер-лигасида 11 бор хетт-трикка эришган юлдуз ҳам омадсиз мураббийлардан. Ширер шунингдек, АПЛ (260та гол) ва «Ньюкасл»нинг энг яхши тўпурари (206та гол) эди. Ўз даврида энг юқори кўрсаткични кўрсатган (ҳар бир ўйинда ўртача 0,6та гол) футболчи «Ньюкасл»ни бир неча бор оғир вазиятлардан олиб чиққанди. У 2009 йилда «Ньюкасл»га - карьерасининг 10 йилини бағишлаган жамоага бош мураббий этиб тайинлангач эса, клубни премьер-лигада сақлаб қола олмади. Ширер жамоасида ғалабалар фоизи энг паст - 12 бўлди. 2008-2009 йиллар мавсуми охирида «Ньюкасл» инглиз футболи юлдузи бошчилигида 8 учрашувда майдонга тушди ва 24 имкониятдан 5 баллни қўлга киритолди, холос. Шундан сўнг, Алан ВВСга қайтди ва эксперт сифатида фаолиятини давом эттирди. Ўшандан кейин Ширер ҳеч қачон мураббийлик курсисига ўтирмади.

 

Филиппо ИНДЗАГИ

Мураббийлик фаолияти: «Милан» (39 учрашув: 14 ғалаба, 13 дуранг, 12 мағлубият)

СуперПиппо Мадриднинг «Реал»и бошқарувида турган инсон билан яхши таниш - улар қачонлардир «А» сериясида Туриннинг «Ювентус» жамоаси билан бирга «сузишган». Янги аср бошларида эса бошқа-бошқа йўллардан кетишди: Зидан «Сантьяго Бернабеу»ни бўйсундиришга йўл олган бўлса, Индзаги бутун ҳаёти жамоаси бўлган «Милан»га кетди. Айнан Индзагининг дубли «россонерлар»га Чемпионлар Лигасининг 2006-2007 йиллар финалида «Ливерпул»га қарзларини қайтаришда кўмаклашди ва футболчи фаолияти давомида иккинчи бор кубокни боши узра баланд кўтариш имконига эга бўлди.

2012 йилда футболчилик карьерасига нуқта қўйган ўйинчи келгуси фаолияти ҳақида узоқ ўйламади: Италия футболи афсонаси 2 йил «Милан» ёшларига мураббийлик қилди, сўнг қизил-қораларга бош бўлди. Ўсиб келаётган авлод билан Филиппо тез тил топишган бўлса-да, катта ёшдаги футболчилар билан бу масалада қийинчиликларга дуч келди. Балки, Индзагига билим ва мураббийлик тажрибаси етишмагандир. Нима бўлганда ҳам, СуперПиппо учун қадрдон клубини улкан чўққиларга олиб чиқиш армон бўлиб қолди. Ёш мутахассисга шогирдлари билан мавсум давомида стабил ўйин намойиш қилиш насиб қилмади, ҳаммаси эса жуда яхши бошланганди - «Лацио» устидан 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан.

 

Лотар МАТТЕУС

Мураббийлик фаолияти: Венанинг «Рапид» (32 учрашув: 9 ғалаба, 9 дуранг, 14 мағлубият); Венгрия термаси (28 учрашув: 11 ғалаба, 3 дуранг, 14 мағлубият); «Атлетико Паранаэнсе» (7 учрашув: 5 ғалаба, 2 дуранг); «Маккаби Нетания» (45 учрашув: 19 ғалаба, 14 дуранг, 12 мағлубият); Болгария термаси (11 учрашув: 3 ғалаба, 3 дуранг, 5 мағлубият).

Немис ҳимоячиси футболчи сифатида деярли ҳамма нарсага эришди. Шу билан бирга, Лотар Маттеус клуб даражасида ҳам, терма жамоа таркибида ҳам юқори натижаларни кўрсатди. 1990 йилдаги «Олтин тўп» эса ҳақли равишда унинг шахсий муваффақиятларига берилган эътироф бўлди.

5 мундиални кўрган Маттеус мана 15 йилдирки мураббийлик қозонида қайнаяпти. Оз бўлмаган фурсат ичида 54 ёшли мутахассис Сербия ва Черногория биринчилигида чемпионлик унвонига эга бўла олди, холос. Аниқроғи, 1 йил давомида мамлакат футболи етакчиси ҳисобланган Белграднинг «Партизан» клубини олтин медалларга олиб келди. Аммо бу узоқ 2003 йилда бўлганди. Шундан сўнг, Маттеус 4 клуб ва 2 миллий терма жамоада муваффақиятсиз фаолият олиб борди. Натижа бўлмаганидан сўнг иш берувчилар билан сану мангача борди. Масалан, Венгрия термасидан ҳайдалгач, ушбу юрт футбол федерациясини аёвсиз танқид остига олди.

 

Христо СТОИЧКОВ

Мураббийлик фаолияти: Болгария термаси (15 учрашув: 6 ғалаба, 6 дуранг, 3 мағлубият); «Сельта» (16 учрашув: 7 ғалаба, 1 дуранг, 8 мағлубият); «Мамелоди Сандаунз» (30 учрашув: 16 ғалаба, 8 дуранг, 6 мағлубият); «Литекс» (54 учрашув: 30 ғалаба, 10 дуранг, 14 мағлубият); Софиянинг ЦСКА клуби (учрашув ўтказмаган).

Каталониянинг «Барселона» клуби мухлисларининг суюкли футболчиси 90-йиллар бошларида рақиб жамоалар ҳимоя чизиғига даҳшат солганди. Унинг мерганлик қобилияти ҳар кимни ҳайратга солар ва «бомбардир»лар рўйхатида ҳамиша етакчи бўлиб келарди. Болгар футболи тарихида энг яхши футболчи ҳисобланган ва 1994 йили «Олтин тўп» совринига муносиб кўрилган Стоичков ҳам мана 10 йилдан ортиқ вақтдирки мураббийлик курсисидан муқим жой ололмаяпти. Йиллар ўтмоқда, бироқ Стоичковнинг бу вазифага нолойиқлиги ҳеч қаерга йўқолмаяпти. Христода Болгария термаси мураббийи сифатида ўзини синаб кўриш имкони 2 бор бўлди, аммо у бошчилигидаги жамоа на 2006 йилдаги ЖЧ саралашида ва на Евро-2008да ўзини кўрсата олди. Шундан сўнг, болгариялик «Сельта»да ишлаган бир неча ой вақт давомида виголик жамоани Сегундага «ғарқ қилди».

Стоичковнинг Жанубий Африка чемпионатидаги мураббийлиги ҳам ўта омадсиз кечди. 2013 йил Софиянинг ЦСКА клуби рулини қўлга олганидан сўнг 1 ой ўтар-ўтмас, унга чиқиш эшиклари кўрсатилди: у мамлакатнинг энг номдор клуби саналган ЦСКАнинг муаммоларини ҳал этишнинг уддасидан чиқолмади. Ҳозирда 49 ёшли мутахассис АҚШда истиқомат қиляпти ва Мексика спорт канали телеэксперти сифатида ишламоқда.

Диего МАРАДОНА

Мураббийлик фаолияти: «Мандию» (12 учрашув: 1 ғалаба, 5 дуранг, 6 мағлубият); «Расинг» (11 учрашув: 2 ғалаба, 3 дуранг, 6 мағлубият); Аргентина термаси (19 учрашув: 14 ғалаба, 5 мағлубият); «Ал-Васл» (22 учрашув: 7 ғалаба, 5 дуранг, 10 мағлубият).

Ҳақиқатан ҳам Марадона - буюк футболчи. Жаҳон футболининг энг таниқли шахсларидан бири. Неапол ва Буэнос-Айресда «Наполи» ва «Боки Хуниорс» мухлислари унга ҳақли равишда энг буюк форвард сифатида қарашарди. Марадона шунингдек, кўплаб совринларнинг эгаси ҳамдир ва уларни бирма-бир санаш учун алоҳида мақола тайёрлаш талаб этилади. Марадонанинг буюклиги унда ўзини мураббий сифатида синаб кўриш истаги туғилганида йўқликка юз тутди. «Олтин бола»нинг бу соҳадаги фаолияти жанжаллар ва ҳакамлар ишидан норозилик билангина ёдда қолди. Марадона мураббий сифатидаги фаолиятини Аргентинанинг унчалик ҳам номи чиқмаган «Мандию» клубида бошлади ва ярим йил ўтар-ўтмас клуб президентига қўл кўтаргани учун ишдан бўшатилди. Мамлакатнинг бошқа бир клуби - «Расинг»да ҳам омади юришмади, бундай фикрни БААнинг «Ал-Васл» жамоасидаги фаолиятига нисбатан ҳам айтиш мумкин. Араб жамоасига Марадона чемпионликни ваъда қилганди, бунинг ўрнига ўзи Амирликларни ташлаб кетди: ўшанда «Ал-Васл» чемпионат етакчисидан қарийб 30 очко ортда бораётганди. Марадонанинг Аргентина терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланишини ушбу юрт футболи мухлислари катта қувонч билан кутиб олишганди. Маълум вақт давомида аргентиналиклар кучли ўйин намойиш этмаган ҳолда керакли натижага эришиб юрдилар ҳам, бироқ ЖЧ-2010 чорак финалида Германиядан учралган шармандали мағлубиятдан (0:4) сўнг Аргентина футбол федерацияси мутасаддилари Марадонага яна чиқиш эшикларини кўрсатишди.

Илёсбек тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:09, 06.02.2016.
Ўқилди: 4444 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.