Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футзал-2016. Мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги "Интерконтинентал" меҳмонхонасида футзал бўйича Осиё чемпионати бошланиши муносабати билан "А" ва "В" гуруҳи жамоалари бош мурабббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган "А" гуруҳи бош мураббийларининг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи)
— Бир неча ой давомида мусобақага тайёргарлик кўрдик. Тайёргарлик жараёнида Европа ва Осиёнинг кучли терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Мусобақага ҳар томонлама тайёрмиз. Ўзбекистон ҳали ЖЧ йўлланмасини қўлга киритмаган. Биз имкониятдан фойдаланиб, Ўзбекистон аҳлига ЖЧ йўлланмасини тақдим қилмоқчимиз.

Умид қиламанки, ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлаши остида Саудия Арабистонига қарши қийин учрашувдан осон ўта оламиз. Саудия Арабистони кучли салоҳиятга эга жамоа. Бу жамоани узоқ вақт давомида ўргандик. Жамоа таркибда тезкор футболчилар бор. Ўйлайманки, Саудиянинг ўйинини кўриб, мухлислар ҳайратга тушишади.

Шуҳрат Тожибоев жароҳат туфайли мусобақада иштирок эта олмаслигини инобатга олмаганда, энг яхши таркибни йиға олдик. Тожибоевнинг сафимизда йўқлиги биз учун баҳона эмас. Биз ушбу таркиб билан ҳам вазифани уддалашимиз керак. Мақсадимиз фақат битта — ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш.

Андрей Полховский (Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи):
— Мусобақага самарали ва сифатли тайёргарлик олиб бордик, деб ўйлайман. Сўнгги иккита йиғинни Москванинг "Динамо" клуби базасида олиб бордик ва Россия Суперлигаси жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Ўйлайманки, жамоамиз мусобақага яхши тайёргарликка эга бўлди.

Биринчи ўйин ҳамиша муҳим. Ливан — кучли жамоа. Одатдаги режимда эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Ўз ўйинимиз орқали Ливанни ҳайрон қолдирмоқчимиз.

Футзал бир жойда тўхтаб тургани йўқ. Бу спорт турига янги инновациялар жорий қилинмоқда. Рақиб жамоаларни ўрганишда "Futsal Start" деб номланган компания маҳсулотларидан фойдаланиб келамиз. Шунингдек, ёрдамчиларим рақибларнинг ўйинини кузатиб, уларнинг ўйинларини таҳлил қилишади. Шундан сўнг маълум хулоса чиқармиз.

Хар қандай мураббий ўз жамоасида рақобатбардош таркиб йиғилишини хоҳлайди. Биз оптимал таркибни олиб келишга ҳаракат қилди. Бир-икки нафар футзалчи айрим сабабларга кўра мусобақага кела олмади. Қирғизистонда футзал тезкор темплар билан ривожлана бошлади. Бу қувонарли ҳолат.

Франсиско Араухо (Ливан терма жамоаси бош мураббийи):
— Тайёргарлик жараёнида Ливанда ва Венгрияда йиғин ташкил қилиб, ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик. Қитъа чемпионатида энг кучли жамоалар иштирок этмоқда. Мусобақада кескин курашлар остида ўтади. Мақсадимиз - ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш.

Биринчи ўйиндаги рақибимиз бўлган Қирғизистон — кучли жамоа. Бу жамоа Осиё чемпионатларида бир неча марта чорак финапига чиққан. Ўйин қийин бўлади. Буни тушуниб турибмиз. Бор кучимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.

Мусобақага тўлиқ таркиб билан келдик, йўқотишлар йўқ. Енгил жароҳат олган футболчилар тўлиқ сафга қайтишди. Йўқотишлар йўқ.

Абдуллоҳ ар-Рашид (Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи):
—Ушбу мусобақада иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Саудия Арабистони терма жамоаси ўзининг энг яхши хислатларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Тайёргарлик жараёнида кучли рақиблар билан назорат учрашувини ўтказдик. Бу бизга мусобақа давомида ёрдам беради деб ўйлайман.

Ўзбекистон ҳам жамоа, футболчиларнинг маҳорати томонлама тажрибали терма ҳисобланади. Шунга қарамай, биз Ўзбекистонни мағлуб эта оламиз деган умиддаман. Ўйинчиларимизга борини бериб ўйнашлари учун барча шароитларни яратганмиз.

Мусобақада кучли рақиблар билан ўйнаймиз. Ўзимиз ўйинларимиз билан рақибларни ҳайрон қолдиришга ҳаракат қиламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:19, 09.02.2016.
Ўқилди: 3810 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.