Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Санжар Қодирқулов:«Бунёдкор»да менга албатта, имкон беришади»

Баҳо:
+ | -

Санжар Қодирқулов мухлисларнинг кенг оммасига унча таниш бўлмаслиги мумкин, аммо биринчи лига ўйинларини кузатиб борадиганлар уни жуда яхши биладилар. Асли «Бунёдкор» тарбияланувчиси саналган Санжар ўтган мавсум «Обод» шарафини ҳимоя қилди (ижара асосида) ва жамоасига олий лига йўлланмасини қўлга киритишда катта ёрдам берди. Мана, 18 ёшли ҳужумчининг самарадорлиги «Бунёдкор» мураббийлар штабини бефарқ қолдирмади ва у мавсумлар оралиғида «қалдирғочлар» сафига қайтди. Асосийси, Санжар тайёргарлик йиғинларида ўзини кўрсатиб, мураббийлар ишончига кирди. «Бунёдкор»нинг янги мавсум олдидан уютирган  тақдимот маросимидан сўнг ёш ҳужумчини суҳбатга тортиб, унинг яқин режалари билан қизиқдик.

- Санжар, аввало, қадрдон клубингиз сафига қайтганингиз билан табриклаймиз. Ўтган мавсум ижара асосида «Обод»га кетар экансиз, шундай бўлишини ўйлаганмидингиз?

- Ҳа. Зеро, «Бунёдкор»га яна қайтишимни ўшандаёқ жуда яхши билганман. Чунки кетиш олдидан клубдагилар билан алоҳида гаплашгандик. Хусусан, менга агар ўзимни кўрсата олсам, жамоага чақиришларини айт­гандилар. Шундай қилиб, «Обод»да катта куч билан ишладим, бор имкониятимдан фойдаланишга интилдим. Насиб экан, мана, яна «Бун­ёдкор»даман. Мавсумолди тайёр­гарлиги давомида мураббийлар ишончи бежиз эмаслигини исботлашга ҳаракат қилдим.

- Клубдаги рақобатдан чўчимайсизми? Ҳар ҳолда, ҳали ёшсиз, «Бунёдкор»да эса кўпни кўрган футболчилар бор...

- Рақобатдан қўрққан спортчи ҳеч нарсага эришолмайди. Агар энг яхшилардан эканимни исботлай олмасам, футболда нима қиламан? Футбол ва рақобат ҳар доим ёнма-ён юради. Албатта, ўз ўйиним билан мураббийлар ишончини қозонишни хоҳлайман. Клубда ёш футболчиларга эътибор катта эканлиги фойдамга ишласа, ажабмас. Ўзи  12 ёшимдан буён «Бунёдкор»даман. Шу клуб сафида ўзимни кўрсатиб, танилишни истайман. Бунинг учун менга етарлича имконият беришларига ишонаман.

- Клубга қайтганингиздан сўнг Бахтиёр Бобоев билан алоҳида гаплашиб олдингизми? У сизга нималар деди?

- Ҳозирча бафуржа гаплашганимизча йўқ. Аммо мавсумолди йиғинлари вақти менга яхши эътибор қаратишди, керакли кўрсатмалар бериб туришди. Хуллас, клуб ишонч билдирмоқда ва бундан ғоят хурсандман. Ҳозир мендан талаб қилинадиган ягона нарса - ишлаш. 

- Клуб ёшларга ҳар қанча эътибор қаратмасин, 18 ёшли футболчининг кўп нарсага умид қилиши қийин. Қизиқ, янги мавсумда нечта ўйинда майдонга тушишни режалаштиряпсиз?

- Мен фақат ўз меҳнатимга умид қиламан. Агар машғулотларда яхши ишласам, албатта, майдонга туширишади.

- Хусусан, сизга асосий таркибда жой беришларига ишонасизми?

- Ҳа. Албатта, ҳар бир ўйинда эмас, аммо мавсум узоқ давом этади ва эртами-кеч, менда шундай имконият бўлади.

- Ўзбекистон ёшлар термаси ҳужумчиси ҳисобланасиз. Жамоа яқин орада Баҳрайнда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлайди. Терма ҳақида нима дея оласиз?

- Таркибдаги футболчилар ўзаро жуда аҳилмиз. Осиё чемпионатида ўз олдимизга қўйилган вазифани бажаришимизга ишонаман. Чунончи, анчадан буён бирга ўйнаб келяпмиз ва ўзаро тушуниб ҳаракатланиш яхши йўлга қў­йилган. Жамоамизнинг асосий устунлиги ҳам шу.

- Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов «Пахтакор»дан чиққан. У терма жамоа­даги фаолиятида асосий урғуни «пахтакорчилар»га қаратмаяптими?

- Йўқ, Жасур ака ҳаммага бирдек қарайди. Терма жамоада «Пахтакор» ёки «Бунёдкор» қабилидаги тушунча йўқ. Ҳарқалай, ҳеч ким ажратилмайди. Ҳамма бирдек ишлайди ва асосий таркибга кириш учун тенг имкониятга эга. Мураббийимиз ҳам фақатгина ўзини кўрсатган ўйин­чи таркибдан жой олишини кўп таъкидлайди. Қолаверса, ёшлар термасида «Пахтакор» ва «Бунёдкор»дан ташқари, яна «Насаф», «Локомотив» ва «Нефт­чи» футболчилари бор. Қисқаси, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

НУРУЛЛОҲ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:35, 12.02.2016.
Ўқилди: 2971 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.