Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хосе Мария Мендез: «Чорак финалда қайси терма жамоа билан тўқнаш келишнинг фарқи йўқ»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўзларининг ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этмоқда. Икки учрашувда ғалаба қозонган вакилларимиз муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини ҳал этишди. Бизни янада хушнуд этадиган жиҳати, гуруҳ вазият шундай бўлдики, 3-тур учрашувлари қандай ҳисобларда тугашидан қатъи назар якунда пешқадам бўламиз.

Бу, албатта, омадимиз келганидан далолат. Бундай натижага эришишда мураббийнинг хизматлари ҳам бисёр. Биз қатори кўпгина мухлисларни ҳам Хосе Мария Мендезнинг икки ўйин якуни бўйича фикрлари қизиқ бўлса керак. Эътиборингизга бош мураббий билан суҳбатни ҳавола этамиз:

— Жаноб Мендез, авваломбор, қўлга киритилган навбатдаги ғалаба ғалаба муддатидан аввал қўлга киритлган кейинги босқич масаласи билан табриклайман. Мусобақа ва унда қатнашаётган терма жамоалар савияси ҳақида нима дейсиз?
— Ҳа буни мусобақа аввалидан ҳам тахмин қилгандик. Ҳозир бу ерда кучсиз рақибнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйин борган сари оғир кечмоқда. Мухлислар учун ҳам кечаётган ўйинлар гарчи терма жамоамиз иштирокида ўтмаётган бўлса ҳам қизиқарли кечяпти. Япония – Қатар, Ливан ва Қирғизистон, Малайзия – Австралия учрашувларини бунга мисол қилиб айта оламан. Умуман олганда, 90 фоиз учрашувларда рақиблар кучи деярли тенг.

— Сўнгги икки учрашувда ўзингиз режалаштирган ишларнинг барчасини амалга ошира олдингизми?
— Бу ўйинларда ҳимоямиздан мамнунман. Айниқса, Қирғизистонга қарши учрашувда уларнинг ҳаракатидан анча қониқдим. Ҳа, бу ўйинда ғолиб бўлдик. Аммо ҳужумдаги ишларимиз бироз юришмаяпти. Қисқача айтганда, ўйиндан кўра натижадан тўла қониқяпман. Финалгача етиб боришни истасак, жуҳумдаги самарадорликни янада ошириш даркор.

— Қирғизистонга қарши учрашувдан сўнг рақиб бор мураббийи ўзбекистонлик футзалчилар айтарли вазият ярата олишмади деди. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?
— Уларнинг ўзлари деярли ҳеч нарса қила олишмади. Учрашувнинг илк дақиқаларида юзага келган бир хавфли вазиятни айтмаса, улар мени ҳавотирга соладиган вазиятни ярата олмадилар. Иккинчи таймда биз яхши ўйнадик. Ўйинни ҳам биз назорат қилдик. Ҳа, айтганимдек ҳужум чизиғимиз у қадар зўр ўйнади дея олмайман. Асосийси, ҳимоя қўрғони мустаҳкам бўлди ва ғалабамизда уларнинг хизматлари катта.

— Авваломбор, бундай вазиятга тушмайликку-я, борди-ю қайсидир ўйинда ҳисобда рақиб олдинга ўтиб олса, бундай вазиятларга қарши режалар ишлаб чиқилганми?
— Турнирга тайёрланиш жараёнида ҳар қандай вазиятни инобатга олганмиз. Ҳақиқатан ҳам бундай вазиятга тушмайлик. Лекин бу ўйин, бордию шундай бўлган тақдирда ҳам бунга қарши режалар ишлаб чиқилган. Муҳими, чемпионатда бундан вазиятга тушиб қолмаслик. Асосий вазифамиз ҳам шу.

— Сизнингча, икки ўйин якуни бўйича ким жамоада зўр ўйинча бўлиб турибди?
— Мен ҳеч кимни зўр ўйнаяпти дея олмайман. Биз жамоавий кучли ўйин намойиш этяпмиз. Бизнинг таркибда юлдуз футзалчилар йўқ. Йигитларимизнинг маҳорати бир-биридан катта фарқ қилмайди. Биринчи ўйинда Чориев 2 та гол урган бўлса, кейинги учрашувда Раҳматов шундай натижага эришди. Бошқа ўйинларда нариги ўйинчиларимиздан ҳам шундай сермаҳсулликни кўрамиз.

— Чорак финалда қайси терма жамоа билан дуч келишни хоҳлардингиз?
— Менга фарқи йўқ. Эрон бўлмаса бўлгани. У хоҳ Ироқ бўлсин, хоҳ Иордания мен учун аҳамиятсиз. Булар билан ўйнаш Эронга қараганда осонроқ. Уларни кучсиз демайман, ўзига яраша кучли томонлари бор. Менимча, ҳар битта мухлис ҳам мен истаётган нарсани хоҳласа керак.

— Сиз рақибга қараб тактика танлайсизми ёки ўз услубингизда ўйин режасини тузасизми?
— Бу рақибга боғлик. Баъзида ўзингиз тузган режангиз қарама-қарши терма жамоага мос тушмайди. Кези келса, рақибга қараб ҳам, ўз режам асосида ҳам ўйнаймиз. Асосийси, бизнинг ўйин усулимиз бор – ҳамжиҳатлик. Бу усулда юқори савияда ўйнасак, ҳар қандай терма жамоани юта оламиз. Бизнинг кучимиз бирликда.

Нурали Йўлдошев суҳбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:36, 13.02.2016.
Ўқилди: 4214 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.