Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Хосе Мария Мендез: «Ироқни ўйин давомида чартатишга қарор қилгандик»

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал учрашуви якунланди. Унда Ўзбекистон ва Ироқ футзалчилари ўзаро беллашишди. Қизиқарли кечган баҳсда 3:0 ҳисобида терма жамоамиз ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг ташкил этиган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.  

— Ўйин яхши ўтди, дея олмайман. Ўзбекистон "қора анъана"га барҳам бериб, ниҳоят ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Биринчи бўлимда анча ёмон ўйин кўрсатдик. Бу муаммоларни бартараф қилиш керак, — дея сўз бошлади Хосе Мария Мендез. — Терма жамоада шамоллаб қолган футболчилар бор эди. Шунга қарамай, улар ўзида куч топиб, ҳақиқий қаҳрамонларга айланишди. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, рақиб анча яхши ўйин кўрсатди. Улар бежизга Осиё чемпионатига келмаганини исботлади. Яхшиямки, улар бизни хатоларимизни жазоламади. Ироқ терма жамоасига эртанги ўйинда омад тилаб қоламан.

Ўйиндан аввал футболчилар билан гаплашиб, рақиб қанчалик жисмонан кучли эканини айтгандим. Биз уларни босқичма-босқич чартатишга қарор қилдик. Ўзгача йўлимиз йўқ эди. Ўйин давомида фақатгина сўнгги уч дақиқада, яъни, 3:0 ҳисобида ютаётганимизда эркин ўйнадик. Барибир, ўйинни яхши ўтказмадик, — дейди испаниялик мураббий.

— Ўзбекистон терма жамоаси кўпроқ зарбалар йўллашни бошлади. Бу сизнинг кўрсатмангизмиди?
— Ҳа, бу бизнинг режамиз эди. Рақиб ҳимояда зич ҳаракат қилганлиги учун узоқдан зарбалар беришни бошладик. Биринчи бўлимда вазиятлар кўп бўлмади. Оддий ҳолатларда тўпни йўқотиб, узатмаларни яхши амалга оширмадик. Ярим финалда бошқача ўйин олиб боришга ҳаракат қиламиз. Чунки, у босқичда энг кучли жамоалар чиқади. Бизга ким рақиб бўлишидан қатъий назар, ўйинда ўзгача тайёргарлик кўрамиз.  

— Олти футболчи касал дедингиз. Улар қандай медикаментлар ишлатдингиз? Бу допинг-тестга таъсир қилмайдими?
— Терма жамоамизнинг тиббиёт ҳодимлари керакли дори-дармонларни беришмоқда. Барчаси назорат остида.  

— Тайланд терма жамоасининг 6, 7 ва 9-рақамли футзалчилари жуда тезкор ўйин олиб боришмоқда. Уларга қарши қандай "қурол" ишлатасиз?
— Тайландни яхши биламан. Ушбу термани 6 йил давомида бошқарганман ва ҳозирги олтита футболчи менинг қўлим остида ишлаган. Улар ҳам мени услубимни яхши билишади. Шунингдек, Виктор Херманс (бош мураббий) ҳам менинг тактик услубларимни билади.

— Бугунги ғалабадан сўнг ватандошларингиздан (Испания) ким биринчи бўлим Сизни табриклади?
— Тўғрисини айтсам, ўйиндан сўнг кийиниш хонасига кириб телефонимни текширганимда "Твиттер" ва бошқа ижтимоий тармоқларда 50 дан ортиқ билдиргилар келди. Уларни барчасини текшириб кўришим керак. Шу ўринда бу ерга қайтиб келишим ҳақида айтиб ўтмоқчиман.

Мен биринчи маротаба бу ерда омадмизликка учрагандим. Иккинчи имконият берилганида ўзгача туйғу билан қайтиб келди. Аммо, Жаҳонгир Усмонов қайтиб келишимга мени кўндирди ва мен дастлабки хатони тузатиш учун имкониятга эга бўлим. Вазифани эса қисман бажардим.

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:48, 17.02.2016.
Ўқилди: 4284 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.