Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Бахтиёр Ашурматов :«Қосимов «Андижон»да ишласа, бундан барча хурсанд бўларди…»

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўтган йили олий лигадаги ўрнини зўр-базўр сақлаб қолган «Андижон» янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Тошкентда давом эттиряпти. Клуб раҳбарияти томонидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланди. Унга шу пайтгача ЎФФ Терма жамоалар маркази халқаро бўлимида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудов кўмак бермоқда. Табиийки, йиғин доирасида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиляпти. Бу ўйинларда янги футболчилар ҳам синаб кўриляпти. Хусусан, дарвозабонлар - Хуршид Хўжаев ва Акмал Турсунбоев «бургутлар» билан шартнома имзолашди. Хўжаев ўтган мавсум «Навбаҳор», Акмал Турсунбоев эса «Пахтакор» дарвозасини қўриқлаганди. «Олмалиқ» ҳимоячиси Азамат Исроилов ҳам янги мавсумни «Андижон»да бошлайди. Биз нав­батдаги машғулотлардан сўнг Бахтиёр Ашурматовдан махсус интервью олдик.

- Жамоани мавсум бошланишига бир ой вақт қолганида қабул қилиб олдингиз. Бу бироз кеч эмасми? Умуман, «Андижон» таклифи нимаси билан маъқул тушди?

- «Андижон» раҳбарияти томонидан таклиф бўлгач, вилоят футболи раҳбарлари билан учрашдик. Унда сўнгги йилларда Андижонда футбол савияси кескин тушиб кетгани, жамоа қайд этаётган натижалар ўта қониқарсиз эканлиги, аслида вилоят аҳли миллионлар ўйинини яхши кўриши, лекин умумий ҳолат уларни асло хурсанд қилмаётгани айтилди. Менинг зиммамга жамоани бу вазиятдан олиб чиқиш, мухлисларни яна стадионга қайтариш вазифаси юклатилди. Ўйлаб кўрганимдан сўнг бир тўхтамга келиб, жамоа раҳбарларига ижобий жавоб қайтардим. Ҳақиқатан ҳам, водийда футболни жуда яхши кўришади. Дейлик, мухлислар ташрифи бўйича ҳам водий жамоалари етакчи. Энг асосий вазифамиз - мухлисларнинг «Андижон»га нисбатан ишончини қайтариш. Ҳа, айтганингиздек, мавсум бошланишига оз фурсат қолди. Футболчиларни жалб қилиш бўйича муаммоларга учраяпмиз. Чунки савияли йигитлар аллақачон клублар билан шартнома имзолаб улгуришди. Шундай бўлсада, жамоамиз раҳбарияти янги футболчиларни таклиф этиш ва уларни кўрикдан ўтказишда бизни қўллаб-қувватлаяпти, ёрдам беряпти. Жамоа ўйинини кучайтирадиган футболчиларни топсак, улар билан шартнома тузамиз. Қолаверса, «Андижон»да ёш иқтидорлар етарли. Уларни тўғри тарбия­лаш керак. Бу борада ёшлар олдига 3-4 нафар тажрибали футболчи олишимиз мақсадга мувофиқ. Боиси, олий лига тақвими «Андижон» учун анча мураккаб келган. Шунга қарамай, вазиятдан чиқишимиз шарт. Йиғинимизда олий лигада ўйнаш бўйича катта тажрибага эга ва бизга ёрдам беришга қодир футболчилар иштирок этишяпти.

- Ишлайдиган сиз ва табиийки, натижага ўзингиз жавоб берасиз. Шу маънода клуб раҳбарияти олдига ўзига яраша талаб ва шартларингизни қўйдингизми?

- Ўзим таркибда кўришни истаган футболчилар билан музокара ўтказишга имкон даражасида шароит яратиб беришяпти. Ҳозир олдимда турган асосий вазифа - таркибни шакллантириш ва жамоавий ўйинни йўлга қўйиш. Лекин яхши савиядаги футболчи топиш муаммо туғдиряпти.

- Ўтган мавсум ўринбосарлар таркибида ўйнаган йигитлар орасида «асосий»га тортадиганлари борми?

- Албатта, ўринбосарлар таркибида истеъдодли ўйинчилар кўп. Улар ҳам мавсумга жиддий тайёргарлик кўришяпти. Лекин гапнинг очиғи, хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Жамоанинг ўринбосарлар таркиби, тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ танишиб чиқишим учун вақт керак. Ҳозир бунинг мавриди эмас. Зеро, бор эътиборимни асосий таркибга қаратганман. Биринчи даврада барибир, тажрибали ўйинчиларга таянишга мажбурман. Ҳарқалай, таваккал қилолмайман. Мавсум бошида керакли очколар йиғиб олишимиз керак. Ўз навбатида, ёшларга ҳам эътибор берамиз, албатта. Вилоятнинг яна бир клуби - «УзДонг­Жу»да ҳам иқтидорли футболчилар бор. Уларни назардан четда қолдирмаймиз. Хуллас, вақт ўтиши билан асосий эътибор маҳаллий ёшларга қаратилади.

- Мавсум стартига қадар қандай режалар бор?

- Тошкентдаги йиғинимиз 20 февралгача давом этади. 22-санада Андижонда йиғиламиз. У ерда қиладиган ишларимиз бисёр. Жамоа мухлислари билан учрашишимиз керак. Андижонда ҳам камида битта ўртоқлик учрашуви ташкиллаш режамизда бор. Кейин 1 мартдан бевосита «Пахтакор»га қарши кечадиган илк ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- Ҳа, тақвим «Андижон» учун ноқулай: 1-турдаёқ Тошкентда амалдаги чемпионга қарши ўйнайсизлар. Кучли босимга шахсан ўзингиз тайёрмисиз?

- Очиғи, жамоада иш бошлаганимдан кейин дўстларимдан кўп қўнғироқлар бўлди. Улар «Андижон»­ни 5-турдан кейин қабул қилиб олсангиз яхши бўларди», қабилида гапиришди. Лекин биз ушбу мураккаб вазиятдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Агар мавсум стартидаги шу 5та мураккаб ўйиндан муваффақиятли ўтиб олсак, марра бизники. Унгача таркибимиз шаклланиб, жамоавий ўйин йўлга тушиб қоларди. Ўзбекистон кубогига ҳам алоҳида эътибор қаратамиз. Тўғриси, йигитлар руҳини кўтариш мақсадида ўртоқлик ўйинлари натижасига жиддий қараяпмиз. Ҳар бир ғалаба футболчиларда ишонч янада ошишига хизмат қилади. Ҳозирнинг ўзидан характерни шакллантириб бормасак, мавсум давомида қийналиб қоламиз. Афсуски, жамоани кеч қабул қилиб олдим. Бир ой жуда оз муддат. Ўзи бу пайтда жамоа ўзаги аниқланиши керак. Бизда эса ҳали футболчиларни кўрикдан ўтказиш жараёни давом этяпти. Шуниси энг катта муаммо.

- Жамоа стадиони майдонининг ҳолати билан танишдингизми?

- Клуб раҳбарияти билан учрашув чоғи бу масалани ҳам илгари сурдим. Мавсум бошлангунига қадар майдонни яхши ҳолатга келтиришга ваъда беришди. Ахир сифатсиз майдонда сифатли футбол намойиш этиш мушкул.

- Мураббийлар штабида Шуҳрат Мақсудов ишлаяпти. Бу сизнинг танловингизми ёки раҳбарият шуни истади?

- Жамоа раҳбарлари менга ишонч билдириб, мураббийлар штабини ўзим шакллантиришим мумкинлигини айтишди. Шу боис, ўзим билган ва бирга ишлаган мураббийлар - Зоҳид Нурматов, Камол Жўнашев ва Шуҳрат Мақсудовни таклиф қилдим. Раҳбарлар ҳам бу қароримни қўллаб-қувватлашди.

- «Андижон»да Миржалол Қосимовнинг маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлаши ҳақида гап-сўзлар урчиди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Агар Миржалол ака Андижонга келса, бундан нафақат мен ёки клуб раҳбарияти, балки бутун вилоятдаги мухлислар хурсад бўлишарди. Энди бу борада Миржалол аканинг фикрларини билиш керак.

- Қосимовнинг ўзи билан бу мавзуда гаплашдингизми?

- У билан футболчи танлаш масаласида доимо маслаҳатлашаман. Балки энди алоҳида учрашиб, расмий таклиф билан чиқарман. Бундан клуб раҳбариятининг ҳам хабари бор.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" нашри

 
Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:50, 18.02.2016.
Ўқилди: 7356 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.