Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Навбаҳор": Чемпионларни майдонда кўришга шошилинг!

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 27 февраль куни Намангандаги “Навбаҳор” ўйингоҳида жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионлигининг қўлга киритганлигининг 20 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтади.

1996 йилги мавсумда “Навбаҳор” сафида тўп суриб, чемпионликка муносиб улуш қўшган футболчилар 20 йилдан кейин яна бир бор “Навбаҳор” ўйингоҳида саф тортишади. Айни пайтда “Навбаҳор-чемпион” шоу-презинтация тадбирига жиддий тарзда тайёргарлик кўрилмоқда. Наманган вилояти ҳокими Х.Бозаров томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига кўра 27 февраль санасида “Навбаҳор” ўйингоҳида мухлислар учун катта байрам дастури тақдим этилади. Халқимиз ардоғидаги санъаткорлар – Озодбек Назарбеков, Алишер Файз, Малика Эгамбердиева ва Гуласал Абдуллаева каби хонандалар шоу тадбирига ўзига хос шукуҳ бахш этишади.
Бугунги кунда кўпчилик мухлисларимизни байрам тадбирини қай тарзда ўтказилиши қизиқтираётганлиги бор гап. “Навбаҳор” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган тадбир 27 февраль куни соат 15.00 да бошланади. Ўйиноҳга йиғилган мухлислар 1996 йилги чемпионларни яна бир марта майдонда кўриш билан бир қаторда санъаткорларнинг чиқишларидан ҳам баҳраманд бўлишади. Тадбир давомида томошабинлар “Навбаҳор” жамоасининг 1996 йилги ва бу йилги таркиблари ўртасида шоу учрашувининг гувоҳига ҳам айланишади.  Бундан ташқари ишқибозлар 2016 йилги Ўзбекистон чемпионатида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар билан танишиш имконига ҳам эга бўлишади.
Демак, 27 февраль санасида футболга ва “Навбаҳор”га бефарқ бўлмаган мухлисларни ҳақиқий байрам тадбири кутиб турибди. Фурсатдан фойдаланиб, барча ишқибозларни “Навбаҳор” ўйингоҳига чорлаб қоламиз.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:15, 19.02.2016.
Ўқилди: 3009 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.