"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппедан Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан қайси бирини танлаши ва «Олтин тўп»ни қўлга киритган энг буюк футболчини аниқлаши сўралди.
Аввалига Франция терма жамоаси ҳужумчиси Зинедин Зиданни Роналдудан устун қўйди, Мессини эса ватандошидан юқори баҳолади. Кейин аргентиналик футболчининг рақиби сифатида Роналду қолди.
«Вой, ҳа-ҳа. Пас», — дея жавоб берди «Реал» ҳужумчиси ва қўшимча саволларга ҳам бир неча бор жавоб беришдан бош тортди.













