Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Виктор Пицеркэ: «Локомотив» ҳали расмий ўйинларда иштирок этмагани биз учун фойдали»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳидан ўрин олган "Локомотив" ва "Ал-Иттиҳод" жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унинг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Виктор Пицуркэ ҳамда футболчи Мухтор Фалатаҳ иштирок этди.

— Гуруҳ босқичининг дастлабки ўйини бўлгани учун натижа биз учун жуда ҳам муҳим. Биз гуруҳнинг кучли жамоасига қарши ўйнаймиз. "Локомотив" тўпни яхши назорат қилади ва тажовузкор ўйин намойиш қилади. Ўз навбатида биз бу ерга ғалаба қозониш ва чиройли ўйин кўрсатиш учун келганмиз. "Локомотив" ҳам шу мақсадда майдонга тушади. Лекин умид қиламан, биз Тошкентдан ғалаба билан қайтамиз, — дейди Пицерке.

— Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Кучли рақибга қарши майдонга тушамиз. Биз ўйинга тайёрмиз, "Локомотив"га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Мураббийимиз рақибни яхши ўрганиб чиқиб, бизга керакли кўрсатмаларни берган. Унинг кўрсатмаларини бажариб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, — дейди Мухтор Фалатаҳ.

— "Локомотив" учун ҳали мавсум бошланмаган. Бу ҳолат "Ал-Иттиҳод"га ёрдам бериши мумкинми?
— "Локомотив" фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушганини биламан. Бу "Иттиҳод"га ёрдам бериши мумкин. Мавсум давомида кўплаб расмий ўйинларда майдонга тушаётганмиз учун ҳозир яхши формадамиз.

— Мухтор, "Ал-Иттиҳод"нинг мусобақадаги катта тажрибаси ва ОЧЛда икки марта ғолиб чиққани эртанги ўйинда фойда берадими?
Мухтор Фалатаҳ: — Ҳа, "Ал-Иттиҳод" ОЧЛда жуда катта тажрибага эга жамоа. Бу бизга фойда бериши керак. "Локомотив" ушбу мусобақада катта тажрибага эга бўлмаса-да, унинг таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Уларнинг тажрибаси ОЧЛда яхши иштирок этиш учун етарли бўлади. Аввалги натижаларда қатъи назар, эртага майдонда ким тўғри ҳаракат қилса, кўпроқ ғалабани хоҳласа, ўша жамоа ғалаба қозонади.

— "Локомотив"нинг қайси ўйинларини томоша қилиб чиқдингиз?
— "Локомотив"нинг ўтган мавсумдаги миллий чемпионат ва ОЧЛдаги кўп ўйинларини ўрганиб чиқдим.

— "Локомотив" янги мавсумда ўз сафига Сервер Жепаров ва Кахи Махарадзе каби футболчиларни қўшиб олганини биласизми?
Пицуркэ: — Мен бу футболчиларни биламан. Улар катта тажрибага эга. Махарадзе грузиялик футболчи ва марказий ҳимояда ўйнайди. Лекин "Локомотив" марказий ярим ҳимояда ўйнайдиган бир муҳим футболчи тарк этди. Жепаров жарима тўпларини қойилмақом ижро этади. У техник жиҳатдан етук футболчи.

Мухтор Фалатаҳ: — Жепаровни ҳам билади. У маҳоратли ва тажрибали футболчи. У Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси номини қўлга киритган. У тўп билан жуда яхши ҳаракат қилади. Унинг тажрибаси жамоага ёрдам бериши мумкин.

— Ўтган мавсумда икки футболчи Муҳаммад Нур ва Монташарий ҳамда мураббий келиб чиққанди. Бу муаммо жойига тушиб кетдими?
— Бундай можаро келиб чиқмаган, ҳаммаси жойида.

— ОЧЛ тақвимининг ўзгариб кетгани борасида фикрингиз.
—  Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Барибир барча жамоалар билан икки мартадан ўйнашга тўғри келади. Барча бир хил шароитда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:28, 22.02.2016.
Ўқилди: 3567 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.