Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Танишинг, «Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги рақиби: «Ан-Наср» (Ар-Риёд, Саудия Арабистони)

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичидаги илк рақиби Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони – “Ан-Наср” клуби.

Чемпионлар лигасининг биринчи турини “қалдирғочлар” Ар-Риёдда “Ан-Наср” клубига қарши ўтказадилар. Эътиборингизга рақибимиз ҳақида асосий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Клуб ташкил топган йили: 1955
Клубнинг тўлиқ номи: “Ал Наср” футбол клуби
Стадиони: “Қирол Фаҳд”
Сиғими: 68.752 томошабин
Расмий сайти: www.alnassrfc.com

ЮТУҚЛАРИ:
Саудия Арабистони чемпиони (7) – 1979-80, 1980-81, 1988-89, 1993-94, 1994-95, 2013-14, 2014-15
Саудия Арабистони Қирол кубоги соҳиби (6) – 1974, 1976, 1981, 1986, 1987, 1990
Саудия Арабистони Шаҳзода кубоги соҳиби (3) – 1972-73, 1973-74, 2013-14
Саудия Арабистони Футбол Федерацияси кубоги соҳиби (3) – 1975-76, 1997-98, 2007-08
Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби (1) – 2014, 2015

Халқаро иштирок:
Осиё кубок эгалари кубоги соҳиби (1) – 1997-98
Осиё Суперкубоги соҳиби (1) – 1998
Осиё Чемпионлар лигаси вице-чемпиони (1) – 1995
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси (1) – 2000
Араб Чемпионлар лигаси ғолиби (2) – 1996, 1997

БОШ МУРАББИЙ – Рауль Канеда (Испания)
Туғилган санаси: 1969 йил, 21 январь
Мураббийлик фаолияти: “Дорадос де Синалоа” (Мексика) 2006-2007, “Реал Сосьедад” (Испания) 2007-2009, “Альмерия” (Испания) 2009-2011, “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) 2012-2013, “Ан-Наср” (Саудия Арабистони) 2014 йил ассистент, 2016 йил 19 февраль санасидан бош мураббий.

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Габриель Маркиньос (Бразилия)
Туғилган санаси: 21.07.1990
Амплуаси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи

Модибо Майга (Мали)
Туғилган санаси: 03.09.1987
Амплуаси: Ҳужумчи

Адриан Миержеевски (Польша)
Туғилган санаси: 06.11.1986
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Муҳаммад Ҳусайн (Бахрайн)
Туғилган санаси: 31.07.1980
Амплуаси: Ҳимоячи

“Ан-Наср” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида учинчи бор иштирок этмоқда. Ар-риёдликлар бунгача 2011 йилги турнирда қатнашишиб, “Истиқлол” (Эрон), “Ас-Садд” (Қатар) ва “Пахтакор” жамоалари ичидан “плей-офф”га йўлланма олишган. Бироқ 1/8 финалда “Зоб-Оҳан”га 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни эрта тарк этганлар. Иккинчи уринишда эса саудияликлар “Лаҳвия” (Қатар), “Персеполис” (Эрон) ва “Бунёдкор” (Ўзбекистон) жамоалари билан бир гуруҳда куч синашиб, кейинги босқичга ўта олмаган.

Клубнинг беш нафар вакили Саудия Арабистони миллий терма жамоасида тўп тепишади. Булар: ҳимоячи Омар Ҳавсавий, ярим ҳимоячилар Яҳё Аш-Шеҳри ва Шае Шараҳли, ҳужумчилар Наиф Ҳазазий ва Муҳаммад ас-Саҳлавий.

Саудия Арабистони чемпионати айни пайтда қизғин палласига кирган. Рақибимиз “Ан-Наср” 17 учрашувда 23 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:38, 22.02.2016.
Ўқилди: 3237 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.