Бир неча кун олдин Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар жамоа билан янги шартнома борасида дастлабги келишувга эришгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Бугун эса Испаниянинг Sport.es порталининг маълум қилишича, “Барселона” мутасаддилари ёзгача бирор бир футболчи билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказмасликларини баён қилишган.
Манбанинг хабар беришича, каталонияликлар Неймар ва Бускетс билан янги шартнома борасида июнгача музокара бошлашмайди. Сабаб сифатида клуб вакиллари ўз олдиларига жиддий мақсад қўйишган. У ҳам бўлса бу йил ҳам барча турнирларда ғолиб чиқиш. Шунинг учун футболчиларнинг эътиборларини бошқа томонга қаратмаган ҳолда диққатларини ўйинга қаратиш кераклигини айтиб ўтишган.
Бир неча дақиқа олдин, “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоа президентига ишонишини ва уни ҳафа қилмайдиган таклиф билан чиқишини маълум қилган.