“Ливерпуль” жамоаси ҳимоячиси Коло Туре Европа Лигасининг 1/8 финалига қуръа ташланганидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Қуръа қизиқарли бўлди. Албатта, бу босқичда “Манчестер Юнайтед” билан кураш олиб борамиз деб ўйламагандим. Лекин шу жамоага тўқнаш келган эканмиз, баҳслашишга тайёрмиз. Асосийси, ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишни уддасидан чиқа олсак бўлгани. Умуман олганда, “МЮ” билан қизиқарли ўйин бўлади, - дейди Туре.