Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Қозоғистоннинг «Астана» футбол клубидаги иш тажрибаси ҳамда жамоа раҳбарияти таклиф қилган жуда катта шартнома ҳақида гапириб берди, дея хабар қилади Sports24.kz.

— «У ерда бир ҳафта бўлдим, кўриб чиқдим. Менга жуда яхши шартнома таклиф қилишди. Уни очиқ айтишим мумкин — бир миллион доллар. Нега кетдим? Биринчи саволим шу бўлди: бизда футболчилар борми? Маълум бўлишича, жамоада умуман ўз футболчилари йўқ экан. Ҳаммаси ижарада, вазифа эса — биринчи ўринни олиш. Сиз ақли жойида инсон бўлиб, шундай шартномани имзолайсизми? Фақат бир миллионни олиш учун — бу бир гап. Балки кейинчалик имзоламаганимга афсусланганман ҳам, лекин ўша пайтда мен фақат бир нарсани сўрадим: футболчилар қаерда? Клуб директори этиб тайинланган одам футболдан жуда йироқ эди. У буни англаб етди ва бир ҳафтадан сўнг ариза ёзиб, бошқа лавозимга ўтиб кетди. Шунда менга қолишдан қандай маъно бор эди? Ростини айтсам, у ерда жуда совуқ ҳам эди, Тошкентга қайтгим келиб қолди», — деди Абрамов «Финт Тураева» YouTube-каналидаги подкастда.

Вадим Абрамов 2013 йилда пойтахт клуби «Астана»нинг бош мураббийи лавозимини эгаллаган, аммо орадан кўп ўтмай жамоани тарк этган. Қайд этиш жоизки, ўша пайтда «Астана» раҳбари лавозимида Есмухамет Спанов фаолият юритган ва у ҳам Вадим Абрамов клубдан кетганидан сўнг ўз лавозимини тарк этган.

Вадим Абрамовга келадиган бўлсак, унинг раҳбарлиги остида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2011 йилги Осиё кубогида тўртинчи ўринни эгаллаган. 2014 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида эса терма жамоа ҳал қилувчи финал раундигача етиб борган.

Манба: sports24.kz
Киритилди: 23:49, 27.12.2025.
Ўқилди: 10963 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.