«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 26-тури доирасида «Атлетико»га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Агар «Реал»нинг барча ўйинчилари менинг даражамда ўйнаганида, биз биринчи ўринда бораётган бўлардик. Матбуот менинг яхши ўйнолмаётганимни ёзмоқда, аммо статистика алдамайди.
Мен ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман, аммо ҳамма яхши ўйнаса, ғалаба қозониш қийин эмас. Менга Пепе, Марсело, Бензема ва Бэйл билан ўйнаш ёқади. Мен Хесе, Ковачич ёки Лукас ҳақида ёмон гап айтмоқчи эмасман, улар яхши йигитлар, аммо...
Билмадим, балки мавсумга ёмон тайёргарлик кўрдикми, аммо сафимизда жароҳатланган кўп, бу жамоани бузмоқда.
"Атлетико"га қараганда бизда имкониятлар кўпроқ бўлди ва биз ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо бу футбол», – дейди Роналду.