Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Вукашин Йованович:«Мақсадим - «Зенит»да чемпион бўлиш»

Баҳо:
+ | -

Яқинда Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби сербиялик Вукашин Йовановични ўз таркибига қўшиб олди. Ушбу футболчи Sovsport.ru. сайтига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- «Зенит»га ўтишингиз узоққа чўзилди. Сабаби нимада?

- Ҳақиқатан ҳам, «Зенит» билан шартнома имзолашим учун кўп вақт кетди. Лекин бу одатий ҳол. Ҳеч қандай маълум сабаблар бўлмади. Ҳозир Санкт-Петербургга ташриф буюрганимдан хурсандман.

- Исмингизнинг маъноси нима?

- Билишимча, бу оддий исм. Даст­лабки 3та ҳарфи «бўри» сўзини англатади. Шу, холос.

- Айтишларича, Вукашин исм­ли инсон омадли бўлар экан.

- Таъриф учун раҳмат. Умид қиламанки, «Зенит»да омадим келади.

- Россияда сизни янги Видич деб аташмоқда. Бунга муносабатингиз қандай ва кумирингиз ким?

- Неманья билан тенглаштирганлари ажойиб. У Сербия футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири. Видичнинг фаолияти ажойиб ўтди. Умид қиламанки, меники ҳам ёмон бўлмайди. Лекин бизни солиштиришларига ҳали эрта. Мен ҳали ёшман ва тенглаштириш учун ҳали вақт керак. Ёқтирган ҳимоячиларим ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳозир фаолият олиб бораётганлардан Серхио Рамоснинг ўйинлари ёқади. «Реал»нинг ўйинларини томоша қилиб, ундан ниманидир ўзлаштиришга уринаман.

-  Петербургда олдин ҳам бўлганмисиз?

- Бир йил олдин Москвада бўлганман. Ўшанда янги стадионнинг очилишида «Спартак»ка қарши ўйнагандик. Петербургга эса биринчи келишим.

- Шаҳардан олган биринчи таассуротларингиз қандай?

- Ҳаммаси ёқди. Шаҳар катта экан. Мен кичикроқ бўлса керак, деб ўйлагандим. Тарихий обидаларни кўришга ҳали улгурмадим. Чунки кўп вақтимни клубда ўтказяпман. Кўпроқ кўришни истардим. Лекин ҳозирча имкониятим йўқ.

- Сиз «Откритие Арена»да ўйнаганингиздан сўнг «Спартак»дан таклиф тушгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Шу ростми?

-  Сербияда «Спартак»нинг таклифи ҳақида ёзишгани тўғри. Лекин шахсан ўзим билан ҳеч ким гаплашмаган. Шу боис ҳам бунинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқ айтолмайман.

- Жамоа таклифини қандай шарт­ларга кўра қабул қилдингиз? Дастлабки ярим йил «Зенит-2»да ўйнайсизми?

- Келишувга кўра, асосий таркиб билан машғулотларда иштирок этиб тураман. Аммо ўйин амалиётини «Зенит-2»да оламан.

- «Црвена Звезда» Сербия чемпионлигини деярли ҳал қилди. Шу боис ҳам сизни қўйиб юбордими?

- Бунинг алоқаси бор-йўқлигини билмайман. Мен учун энг муҳими - Европанинг топ клубларидан бири билан шартнома имзолаганим.

- Европанинг топ-5 чемпионатида ўйнашни мақсад қилганмисиз, масалан, Англия премьер-лигасида?

- Ҳозир ҳам катта клубдаман. Дастлабки орзуларим амалга ошди. Яъни, «Црвена Звезда» билан соврин ютдим. Эндиги мақсад - «Зенит» сафида чемпион бўлиш, Чемпионлар Лигасида ўйнаш. Номимни Петербургда эслаб юришларини истайман. Ке­йин? Ўйлаб кўрмадим. Муҳими, Россияда яхши ўйнаб, ҳар томонлама ўзимни кўрсатишим лозим.

- Лекин сиз ёқтирадиган лига бўлса керак?

- Айни пайтда Россия чемпионати мен учун энг яхшиси. Шунингдек, АПЛни ҳам ҳурмат қиламан. У ерда ўйнаш жуда қийин.

-  Божович Россия чемпионати ва «Зенит» ҳақида нималарни айт­ди?

- У билан яқинда гаплашдим. Божович табриклаб, омад тилади. У «Зенит»нинг Шарқий Европадаги энг яхши клублардан бири эканлигини айтди. Россия чемпионати мен учун яхшилиги ва профессионал сифатида ўсишим мумкинлигини таъкидлади. Бу ерни ўз уйимдек қабул қилишим кераклигини тушунтирди.

- Шартнома имзолангунга қадар Виллаш-Боаш билан гаплашдингизми?

- Йўқ ҳали мулоқотда бўлмадик.

- «Зенит»нинг қайси афсоналарини танийсиз?

- Олдинги авлод вакилларидан Аршавин, Тимошукларни билардим. Ҳозирги таркибдан эса Халк, Гарай, Витсель, Данниларни танийман. Улар билан бирга шуғулланаётганимдан мамнунман. Барчаси юқори савияли футболчилар, улардан нималарнидир ўрганса бўлади. Биринчи маш­ғулотни интизорлик билан кутяпман.

Ж.бобохонов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:12, 29.02.2016.
Ўқилди: 1628 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.