Франциянинг «ПСЖ» клуби бразилиялик ҳимоячиси Тиаго Силва ўзининг «Барселона»даги ватандоши Неймарга Париж клубига ўтишни маслаҳат бергани ҳақида гапириб ўтди.
«Агар Неймар «ПСЖ» сафига келиб қўшилса зўр иш бўларди. Мен уни жамоага таклиф қилганман, бироқ ҳозирча у бунга жавоб қайтаргани йўқ», – дея гапириб ўтди Тиаго Силва.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Неймарнинг «Барселона» билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтириши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар бу хабарни футболчининг солиқларни тўлашда фибигарлик қилгани бўйича судга чақирилгани учун эълон қилмай турибди.