«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду рақибнинг барча футболчиларини алдаб ўтиб, гол уришни орзу қилишини таъкидлади.
«Мен жуда кўп чиройли голлар урдим. Орзумдаги гол — рақибнинг барча 11 нафар футболчисини алдаб ўтиб, сўнгра дарвозани ишғол қилиш. Бундай ҳолатни фақат видеоўйинларни учратиш мумкин, ҳаётда эса буни амалга ошириб бўлмайди, деб ўйлайман. Лекин кўрамиз», — дейди Роналду.