Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Уч "мушкетёрлар" ҳақида тўхталамиз

Баҳо:
+ | -

Суарес, Месси ва Неймардан иборат ўта сермаҳсул трио Chаmpionat.com сайтидаги касбдошларимизни изланишга чорлади. Шу тариқа топ-чемпионатлардаги мушкетёрлар рейтинги юзага келди.

7. Агуэро - де Брюйне - Стерлинг - 41та гол (19+12+10)

«Сити»нинг ҳужум чизиғи самарадорлик бўйича Англияда етакчилик қилмоқда. У барча турнирларда ўз ҳисобига 41та голни ёзиб қўйди. Лекин халқаро мусобақалардан четда қолган «Лестер»нинг натижаси (39та) ҳам таҳсинга лойиқ: Варди (19), Маҳрез (15) ва Оказаки (5) учлиги шаҳарликларни изма-из таъқиб этмоқда.

6. Игуаин - Инсинье - Кальехон - 48та гол (26+12+10)

Самарадорлик борасида «Наполи»нинг «Юве»дан, умуман, барча жамоалардан ўзиб кетиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. «А» сериясининг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари - Игуаин 26та ўйинда 24та гол урди!

5. Ибрагимович - Кавани - ди Мария - 58та гол (29+16+13)

«ПСЖ» - Франциянинг энг кучли жамоаси, Златан Ибрагимович - энг яхши тўпурар. Жорий мавсумда швециялик ҳужумчи яна бир маррани забт этди - 112та учрашувда 98та гол уриб, «ПСЖ» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

3-4. Обемеянг - Мхитарян - Ройс - 66та гол (32+18+16)

Африканинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси жорий мавсумнинг дастлабки 8та учрашувида гол уриб, ўзига хос рекорд ўрнатди. Бундан ташқари, Левандовскига муносиб рақобат кўрсатиш ҳам фақат унинг қўлидан (аниқроғи, оёғидан) келмоқда.

3-4. Левандовски - Мюллер - Роббен - 66та гол (35+25+6)

Мазкур учликда Роббен ўз имкониятидан тўла фойдалана олмади - жароҳат бунга халал берди. Акс ҳолда, «Бавария» янада юқорироқ ўриндан жой оларди.

2. Роналду - Бензема - Бэйл - 73та гол (35+24+14)

Яқинда Роналду бироз манманликка йўл қўйган бўлсада, у ҳақ. Агарда ҳужум чизиғидаги шериклари ҳам у каби самара кўрсатганларида, «Реал» турнир жадвалини бошқараётган бўларди.

1. Суарес - Месси - Неймар - 96та гол (45+29+22)

«Барселона»нинг имкониятлари бошқаларникига кўра сал кўпроқ эди - жамоа клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам иштирок этди. Ўша турнирдаги 3та учрашувда Месси билан Суарес ўз голлари сонини 6тага ошириб олишди. Шу тариқа, ажойиб ҳалқа юзага келди: «Барселона» сермаҳсул ўйнаётгани боис турли мусобақаларда иштирок этади, турли мусобақаларда иштирок этаётгани боис юқори сермаҳсулликка эришади!

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:29, 05.03.2016.
Ўқилди: 3170 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.