Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Рамзан Қодиров Руслан Чагаев жанги олдидан ҳаяжонлангани туфайли 8 килограммга озиб кетганини билдирди

Баҳо:
+ | -

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўта оғир вазнда WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасида бўлиб ўтадиган жанг олдидан ҳаяжонлангани сабабли 8 килограммга озиб кетганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

«Руслан Чагаев беллашув олдидан умуман ҳаяжонланмайди. Мен бўлса ҳаяжондан ўзимни тиёлмаяпман, ҳатто 8 килограммга озиб ҳам кетдим. Агар эрта-индин жанг тугамаса, менга томчи дори улашларига тўғри келади, чунки тинчлантирувчи дорилар ҳам таъсир қилмаяпти», — дея таъкидлаган Қодиров.

Чеченистон раҳбарининг фикрича, чемпионлик камари албатта Чагаевда қолиши керак. «Бутун дунё бу жангни кутяпти. Мен Яратгандан беллашув чиройли тарзда якунланишини сўрайман», — дея тилак қилган у.

Эслатиб ўтамиз, Чагаев ва Браун ўртасидаги жанг 5 март, шанба куни Грознийдаги «Колизей» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс Россиянинг «Матч ТВ» спорт телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:51, 05.03.2016.
Ўқилди: 5809 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик