Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

"Олмалиқ": Жамоамиз ва пенальти

Баҳо:
+ | -

Кеча Бухоро шаҳрида ўтган 1-тур баҳсида жамоамиз дарвозаси томон икки марта пенальти белгиланди.

Қуйида сизнинг ҳукмингизга ҳавола этаётган статистикамизда жамоамиз дарвозаси томон белгиланган пенальтилар хусусида сўз юритамиз.

Жамоамиз кеча "Бухоро"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳар иккала гол Умид Хонимқулов қўриқлаётган дарвозага пенальтидан киритилди. Бу каби ҳолат жамоамиз учун биринчи марта эмас. Ортга назар ташлайдиган бўлсак, дастлаб 2008 йил "Олмалиқ"нинг сафарда "Пахтакор"га қарши ўйинида ҳакам Вадим Агишев икки марта пенальти белгилаган. Одил Аҳмедов ва Зайниддин Тожиев бу имкониятдан унумли фойдаланишган. Иккинчи марта бу ҳолат ўз майдонимизда 2013 йилда содир бўлган. "Насаф" жамоаси билан 2:2 ҳисобида якунланган баҳсда бош ҳакам Бахтиёр Намозов икки марта меҳмон жамоа пенальти тепишини қайд этган. Артур Геворкян ҳар иккисидан унумли фойдаланган. Намозов бу баҳсда "Олмалиқ" фойдасига ҳам битта пенальти белгилаган. Зафар Полвонов пенальтидан унумли фойдалана олмаган. Демак бу каби ҳолат жамоамиз тарихида Бухоро шаҳрида учинчи марта кузатилди. Умумий ҳисобда 2008 йилдан бери олий лигада иштирок этаётган жамоамиз дарвозаси томон белгиланган пенальтилар сони 35тага етди. Ушбу пенальтилардан 5таси дарвозабонларимиз томонидан қайтарилган. Уй-сафар тизимида ҳисоблайдиган бўлсак 11 марта ўз майдонимизда ва 24 марта рақиб майдонида дарвозамиз сари пенальти белгиланган.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 23:01, 06.03.2016.
Ўқилди: 2348 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2729]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2565]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2353]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1948]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1761]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1741]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1738]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1679]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1353]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик