Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес қисқа танаффусдан фойдаланиб Англияга ташриф буюрди. У саёҳат чоғида уругвайлик футболчи “Ливерпуль” баъзасига борган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
- Бу болаларни кўриш ажойиб. Бу ерда яхши одамлар ишлайди ва мен улар билан кўришишни хоҳлайман. Бу ерда менинг ҳақиқий дўстларим бор. Мен Англияда ажойиб бўлган 3 йилни ўтказдим. Бу онларни унитиб бўлмайди. Ҳар доим “Ливерпуль” ўйинларини кузатишга ҳаракат қиламан. Мени мерсисайдликлар қилаётган ишлар қизиқтиради. Чунки бу клуб менинг ҳаётимда муҳим ўрин тутган, - дейди Суарес.