Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Нега ҳакам карточкаларни турли чўнтакларидан олади?

Баҳо:
+ | -

Футбол жозибали ўйин. Унда турли ҳарактердаги футболчилар ўйнайди. Хушчақчақ, жиззаки, камгап, сергап ва ҳоказо. Севимли жамоангизда қоида бузиши билан ажралиб турадиган ўйинчилар бўлса керак. Шундай эмасми?

Мисол учун, менинг севимли жамоам “Милан”. Ўтган 10 йиллик ичида Женнаро Гаттузо қоида бузганида борми, ҳакам қўлини қайси чўнтагига олиб бориши мени роса ўйлантирар эди. Кўпгина футбол ишқибозлари ҳакамларнинг карточка бериш жараёнига эътибор берган бўлсалар керак. Агар бош ҳакам карточка кўрсатмоқчи бўлиб, қўлини футболкадаги чўнтагига соладиган бўлса сариқ, шортигининг чўнтагидагисини қидириб қолса, билингки, қизил. Тўғри, бу ҳар доим ҳам эмас. Бироқ ўтган асрнинг тахминан 70-80 йилларигача барча ҳакамлар худди шундай усулда карточка кўрсатишган. Бунинг сабабини биласизми? Келинг буни, шунчаки айтиб қўймай мисоллар тариқасида кўрсатамиз. Ҳакамларнинг карточка кўрсатиши ҳақида гап кетганда ҳамюртимиз Равшан Эрматовнинг мисолида кўрсатиш мақсадга муваофиқ.



Хўш, ушбу сурат орқали Эрматов қандай картокча кўрсатганини аниқ айтиб бора оласизми? Албатта, йўқ! Сабаби кадрнинг оқ-қора тасвир эканлигида. Ўтган асрнинг 70-80 йилларигача бутун дунё шундай тасвирда футбол кўрган. Тўғри, айрим ривожланган давлатларда бу кўрсаткич анча аввалроқ пайдо бўлган. Аммо ўртача ҳисобда оладиган бўлсак, жуда кўплаб давлатларда ўрта ҳол оилалар шу даврга келиб рангли телевизор сотиб олиши мумкин бўлган. Мана, жумбоқнинг бир тугуни ҳам ечилди. Ўтган асрнинг кўп қисмида аҳоли футболни оқ-қора тасвирда кўрган. Бош ҳакамда шунинг учун 2 та чўнтгак бўлиши керак эди ўшанда. Бордию, ҳакамнинг 1 дона чўнтаги бўлганида, бечора мухлис ёки шарҳловчи қандай карточка кўрсатгилганини англолмай хуноб бўларди. Ҳа, реферининг қарорини футболчининг реакциясидан ҳам пайқаб олиш мумкин дерсиз. Лекин буни фаҳмлаш учун яна қанчадир вақт кетади. Шу боис ҳам ҳакамлар ўша даврда қизил карточкасини орқа, сариқ карточкасини олд чўнтагида солиб юришган. Қоида бузилганида ҳакам қайси киссасига “қўл югуртираётгани”га қараб мухлис карточканинг қандай эканлигини билиб тураверган.

P.S: Бироз аввал Равшан Эрматов қандай карточка кўрсатган экан, деб бош қотирганлар учун суратнинг ранглисини ҳавола қиламиз. Бу ЖЧ-2014 доирасидан ўрин олган Хорватия ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашув ва Эрматов 9-дақиқада қўпол ўйини учун Иван Ракитичга кўрсатган сариқ карточкаси.



Ҳозир техника ақлбовар қилмас даражада ривожланиб, ҳакам қандай карточка кўрсатаётганини 3D кадрда ҳам кўриш имконияти бор. Ҳакамларнинг қай чўнтакдан карточа олиши ўтган аср имкониятларида келиб чиқиб ўйлаб топилган нарса эди ва бу анъанага ҳали ҳамон кўплаб реферилар амал қилишади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:53, 11.03.2016.
Ўқилди: 5700 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.