Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол - Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа - Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал - ПСЖ
01/10 23:59 Байер - Милан
01/10 23:59 Боруссия Д - Селтик
01/10 23:59 Барселона - Янг Бойз
01/10 23:59 Интер - Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ - Спортинг
01/10 23:59 Слован - Манчестер Сити

Рафаэль Варан: «Ҳозирги ҳолатимга етиш учун йиллаб меҳнат қилганман»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан УЕФАнинг расмий сайтига интервью бериб, фаолиятининг бошланиши ва «Қироллик клуби» устози Зайниддин Зидан билан муносабатлари борасида гапириб ўтди.

- Зиданнинг бош мураббийликни қабул қилиб олиши жамоага қандай таъсир ўтказди?

- Зидан футболни жуда яхши кўради. У жамоа ёрқин ва тезкор футбол намойиш қилиши тарафдори. Машғулотларда бизга қўшимча вазифаларни юклайди. Унга кўра, рақиб ўйинчиларини ўз дарвозалари яқинида тўхтатишимиз талаб этилади. Бу - унинг хоҳиши. Шунингдек, Зидан футбол ҳақида гапиришни ҳам ёқтиради. Ўйинни таҳлил қилишимиз учун учрашувларнинг видеоёзувларини қўйиб беради. Умуман олганда, футболчилар билан иноқ. Яқинда фаолиятини якунлаган ёш мураббий учун бу одатий ҳол.

У ўз номини 1998 йилги жаҳон чемпионатида тарихга киритиб қўйган. Шу билан бирга, Франция футболининг ривожига улкан ҳиссасини қўшган. Болалигимда унинг ўйинларини томоша қилардим. Зиданни бутун дунёда танишади ва яхши кўришади. Айниқса, Францияда.

- Футболга қандай кириб келгансиз?

- Аввалига ҳовлида отам назоратида акам билан футбол ўйнардик. Отам қайсидир маънода мураббийимиз бўлган. Агар тепамизда турмаса, кун бўйи танаффуссиз ўйнайверардик. Баъзида ўйнашимизга қаршилик қилса, йиғлардик ҳам. Етти ёшимда «Ланс» академиясига қабул қилишди. Шундан сўнг катта футболга кириб келганман.

Олдинлари шунчаки кайфият учун ўйнардим. Кейинчалик футбол - касбим эканлигини тушуниб етди. Менга шундай имконият яратиб беришганидан хурсандман. Бошқа тарафдан эса бирданига бахтли бўлиб қолмаганман. Ҳозирги ҳолатимга етиш учун йиллаб меҳнат қилганман.

- «Ланс»дан «Реал»га ўсмирлигингиздаёқ ўтгансиз. Шу вақт оралиғида ўйинингиз қанчалик ўзгарди?

- Мадридда нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам ўсдим. Менимча, жисмоний ҳолатим ва яккакурашларда қандай ҳаракат қилиш борасида тажрибам ошди. Умид қиламанки, ўсишда яна давом этавераман.

- Эндигина 22 ёшга кирдингиз. Шунга қарамай, Чемпионлар Лигасида қаторасига бешинчи мавсумни ўтказяпсиз. Бу турнирдан олган таассуротларингиз қандай?

- Ҳақиқатан ҳам, ёшимга назар соладиган бўлсак, Чемпионлар Лигасида кўп ўйин ўтказдим. Ҳаттоки, финалда ҳам иштирок этдим. Менда муҳим турнирларда ҳар йили иштирок этиш имконияти бор. Ҳар сафар совринни қўлга киритишга умид қиламан.

Чемпионлар Лигаси - муҳим турнир. Юқори савиядаги жаҳоннинг клублар ўртасидаги энг яхши мусобақаси. Ҳар бир учрашувда ажойиб голлар ва ҳаракатлар бўлади. Бу ерда рақобат ҳамиша юқори савияда. Шундай турнирда қатнашаётганимдан хурсандман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:12, 13.03.2016.
Ўқилди: 2879 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.