12 март куни олий лига иккинчи тур учрашувлари якунланди. Тақвимга кўра, навбатдаги тур баҳслари 31 март — 2 апрель кунлари ўтказилиши белгиланган.
Аммо бу футболчилар дам олади, дегани эмас. 24 ва 29 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили бўладиган жаҳон чемпионати Осиё минтақаси саралаш босқичида навбатдаги ўйинларни ўтказади. Унда ҳамюртларимиз дастлаб Филиппин футболчилари билан куч синашса, сўнгра баҳрайнликлар билан кечадиган баҳсдан сўнг иккинчи босқич учрашувларини якунлашади.
Миллий чемпионатда юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат кубоги дастлабки босқич ва 1/16 финал ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Жумладан, мусобақанинг бир учрашувдан иборат ўтиш босқичи 14 март куни бўлиб ўтди. Унда қуйидаги ҳисоблар қайд қилинди:
“Ёзёвон лочинлари” (Ёзёвон) – “Норин” (Ҳақулобод) — 2:0
“Орол” (Нукус) – “Хоразм” (Урганч) — 2:1
“Хотира-79” (Уйчи) – “Косонсой” (Косонсой) — +:-
“Нурафшон” (Бухоро) – “Ғиждувон” (Ғиждувон) — 2:1
“Насаф-2” (Қарши) – “Машъал-2” (Муборак) — 1:1 (асосий вақтда – 0:0, қўшимча бўлимларда — 1:1, пен. бўйича — 1:3).
“Пахтакор-2” (Тошкент) – “Локомотив БФК” (Тошкент) — 1:0.
Тақвимга мувофиқ, Ўзбекистон кубоги 1/16 финал учрашувлари 18 март — 20 март кунлари бўлиб ўтади. Қуръага кўра, унда қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳс юритишади:
18 март
"НБУ-Осиё" (Тошкент) – "Қўқон-1912" (Қўқон)
“Хотира-79” (Уйчи) – "Металлург" (Бекобод)
“Нурафшон” (Бухоро) – "Олмалиқ" (Олмалиқ)
19 март
"Уз-Донг-Жу" (Андижон) – "Шўртан" (Ғузор)
"Цементчи" (Қувасой) – "Навбаҳор" (Наманган)
"Зомин" (Зомин) – "Андижон" (Андижон)
"Оқ-тепа" (Тошкент) – "Обод" (Тошкент)
"Орол" (Нукус) – "Қизилқум" (Навоий)
“Машъал-2” (Муборак) – "Машъал" (Муборак)
20 март
"Динамо" (Самарқанд) – "Нефтчи" (Фарғона)
“Пахтакор-2” (Тошкент) – "Сўғдиёна" (Жиззах)
“Ёзёвон лочинлари” (Ёзёвон) – "Бухоро" (Бухоро).
Ўзбекистон кубогининг мазкур босқич баҳслари ҳам бир учрашувдан иборат. Мусобақа низомига кўра, 1/8 финал босқичидан бошлаб, учрашувлар уй — сафар тизими асосида уюштирилади.
Эслатиб ўтамиз, агар Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ушбу босқичда “Орол” футболчиларини мағлубиятга учратса, қуръага кўра 1/8 финалда "Зомин" (Зомин) – "Андижон" (Андижон) жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.