Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Яҳё Гулмуҳаммади: “Футболда энг асосийси тартибли ўйин кўрсатиш”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Зоб-Аҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида эронликлар иштирок этишди.

Бош мураббий Яҳё Гулмуҳаммадига ҳимоячи Ҳади Муҳаммади хамроҳлик қилди.

- Энг аввало, “Бунёдкор” ФКга ажойиб меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, бизни қийин баҳс кутиб турибди. Рақиб жисмонан ва техник жиҳатдан жуда кучли футболчиларга эга. Агар биз ғалаба қозонишни истасак, у ҳолда эътиборни бир зумга ҳам тўхтатмай, хато қилмаслигимиз керак. Гол уриш учун эса тўпни кўпроқ ўзимизда сақлаб туришимиз ва яратилган ҳар қандай имкониятдан самарали фойдаланишимиз керак. Умуман олганда, эртага мухлислар учун жуда чиройли ўйин намойиш этилади, деб ўйлайман. “Бунёдкор” жудаям ҳурматга лойиқ жамоа. Уларга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек керак, - дейди “Зоб-Аҳан” бош мураббийи.

- Эрон клублари кўпроқ ҳимояга эътибор қаратишади. Эртага ҳам кўпроқ орқа чизиққа эътибор қаратасизларми?
- Футболда энг асосийси тартибли ўйин намойиш этиш керак. Биз ҳам шу жиҳатдан келиб чиққан ҳолда, ҳимояни мустаҳкам ушлаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- “Бунёдкор” сафида энг хавфли футболчи, деб кимни айтган бўлардингиз?
- Рақибнинг учта ҳужумкор футболчисини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим. Бу “трио” ҳар қандай вазиятдан ҳам гол уришга интиладиган, курашувчан йигитлар. Биз асосан уларни зарарсизлантиришимиз керак.

- “Зоб-Аҳан” икки учрашувда атиги битта гол урди. Бу Сизни ташвишга солмаяптими?
- Футболда битта гол тўрт очко олиб келиши ҳам мумкин.

Ҳади Муҳаммади ("Зоб-Аҳан" ҳимоячиси): Ҳаммага салом! “Бунёдкор”ни жудаям кучли жамоа, деб биламиз. Рақибнинг ҳимоя чизиғи жуда ҳам тартибли ўйин намойиш қилади. “Зоб-Аҳан” жуда ёш жамоа. Биз эртанги баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Шу боис энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этишга тайёрмиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:06, 15.03.2016.
Ўқилди: 3189 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.