«ПСЖ» жамоаси футболчилари Златан Ибраҳимович ва Грегори ван дер Виль ўртасида Франция чемпионатининг 30-турида «Труа» жамоасига қарши сафар ўйини танаффуси вақтида низо келиб чиққан.
Шундан сўнг, жамоа бош мураббийи Лоран Блан голландиялик ҳимоячи ван дер Вилни иккинчи таймда ўйнаш учун туширмасликка ва уни Маркиньос билан алмаштиришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ўша учрашувда 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан олдин чемпионликни эришди. Голларнинг 4таси Ибраҳимович ҳисобига ёзилди. Ўйин якунида парижликлар чемпионликни нишонлашган, аммо улар орасида ван дер Виль бўлмаган. Голландиялик футболчи стадионни тарк этган, у ўйиннинг биринчи таймини трибунада ўтириб кузатган севгилиси билан бирга кетган.
Ван дер Виль бу вазиятга изоҳ беришдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида «ПСЖ»нинг бошқа ҳимоячиси Серж Орье ҳам интернетда Лоран Блан ва Ибраҳимович ҳақида ножўя сўзлар айтгани учун жазоланган, у асосий жамоа сафидан ўринбосарлар таркибига бадарға қилинганди.