Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Манба: Пеллегрини «Зенит»га ўтиш учун 4 млн евро ва таркибни ўзгартириш ваколатини талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси айни вақтда «Манчестер Сити» жамоасини бошқараётган, мавсум якунида лавозимини тарк этадиган чилилик мутахассис Мануэль Пеллегрини билан битим тузишга яқин турибди.

«Спорт день за днем» нашрида ёзилишича, 62 ёшли мутахассис питерликлар жамоаси раҳбариятидан йилига 4 млн евролик маош сўраган ва таркибда жиддий ўзгаришларни амалга ошириш ваколатини тақдим этишни сўраган.

Газетада ёзилишича, «Зенит» жамоасининг бюджети кейинги мавсумда қисқартирилади ва 135 млн долларга туширилади. Лекин бир қанча футболчиларнинг трансфер қилиниши орқали бу миқдор оширилиши мумкин.

Қайд этилишича, португалиялик ярим ҳимоячи Данни ёзда БАА чемпионатига ўтади, италиялик ҳимоячи Доменико Кришито ва бельгиялик хавбек Аксель Витцель Италия чемпионатидаги жамоаларда фаолиятини давом эттириши мумкин. Шунингдек, ҳимоячи Луиш Нету ҳам сотувга қўйилиши айтилган.

«Спорт день за днем» хабарига кўра, Пеллегрини жамоага келса, селекция ишлари билан шахсан ўзи шуғулланмоқчи. Бундан олдинроқ, питерликлар раҳбарияти бу бўйича ЦСКА жамоасининг собиқ директори Антон Евменов билан келишганди.

Эслатиб ўтамиз, Пеллегринининг агенти ўз мижозига «Зенит» ва яна 3 жамоадан жиддий таклиф тушганини билдирганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:08, 18.03.2016.
Ўқилди: 2866 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.