Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол 5-0 Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа 4-2 Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал 2-0 ПСЖ
01/10 23:59 Байер 1-0 Милан
01/10 23:59 Боруссия Д 7-1 Селтик
01/10 23:59 Барселона 5-0 Янг Бойз
01/10 23:59 Интер 4-0 Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ 1-1 Спортинг
01/10 23:59 Слован 0-4 Манчестер Сити

Давид Вилья: «Термага чақиришга хурсанд бўламан»

Баҳо:
+ | -

Айни пайт АҚШнинг «Нью-Йорк Сити» клубида фаолият олиб бораётган испаниялик Давид Вилья The Guardian нашрига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Замонамизнинг энг яхши мутахассислари - Пеп Гвардиола, Висенте Дель Боске, Диего Симеоне ва Луис Арагонеслар қўл остида тўп сургансиз. Сизнингча, ҳозирги устозингиз Патрик Виейра уларнинг даражасига чиқа оладими?

- Бунга 100 фоиз ишонаман. Менга унинг ўйинни олиб бориши ва ғоялари ёқади. Албатта, у энди бошлаяпти. Аммо мени ҳайрон қолдирган айрим жиҳатларга гувоҳ бўлдим. Ўзингиз айтганингиздек, энг кучли мураббийлар билан ишладим. Патрикдан ҳам кўнглим тўлмоқда.

- Бир пайтлари энг ёқтирган иқтибосингиз Альваро Моратага тегишли эканини айтгандингиз. Ўшанда у «Андреа Пирлодан ҳамма нарсани ўрганиш мумкин, ҳаттоки, туфлининг ипини бойлашни ҳам», деганди. Сиз Пирлодан кўп нарса ўргандингизми?

- Ҳамиша, ҳар қандай инсондан ниманидир ўрганиш мумкин, деб ҳисоблаганман. Бу борада Мората ҳақ. Андреанинг биз билан бирга ўйнаётгани бизнинг бахтимиз. Айниқса, таркибдаги ёш футболчилар учун. Ишончим комил, улар Пирлодан кўп нарсани ўрганишади.

- Фрэнк Лэмпард ҳақида гапирсангиз. У жамоа учун қанчалик муҳим?

- Фрэнкнинг ўрнини босиб бўлмайди. Сўнгги пайтларда жароҳатлар борасида омади келмаяпти. Лекин умид қиламанки, у тез орада оёққа туриб, майдонга қайтади. Лэмпард бизга керак.

- Лэмпард ярим ҳимоячилар орасида энг кўп гол уриб, Англия премьер-лигаси рекордини ўрнатган. Шунингдек, Англия терма жамоаси сафида 106та ўйин ўтказиб, ўз номини қолдирган. Умуман олганда, сизга қайси англия­лик футболчилар ёқади?

- Тўғрисини айтсам, бошқалар каби мен ҳам футбол мухлисиман. Шундай экан, мен ёқтирган футболчилар талайгина. Агар англиялик футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, Уэйн Рунини жуда ҳурмат қиламан. У клуб ва терма жамоа сафида улкан ишларни қилди. Шунингдек, Стивен Жеррард ва Фрэнк Лэмпард. Бундан ташқари, Харри Кейннинг ўйинини томоша қилиш ёқади. У ёш бўлишига қарамай, фантастик ўйин намойиш қилмоқда. Кейн­ни ёрқин келажак кутиб турибди.

- 2013 йили «Атлетико»га ўтганингизда «Тотенхэм» ва «Арсенал»нинг қизиқиши доирасига тушдингиз. Аниқ таклиф бўлмасада, Лондон клублари сизни жиддий тарзда кузатишганди. Умуман олганда, Англияда ўйнашни истармидингиз?

- АПЛ клубларидан ҳар йили таклиф олардим. Тўғрисини айтсам, у ерда ўйнашга қарши эмасдим. Лекин ҳар сафар қандайдир сабаб туфайли туманли ўлкага кета олмаганман. «Валенсия» мени сотишни истаган йили Англияга кўчиб ўтишга яқин келгандим. Таклифлар кўп эди. Аммо Каталонияда ўйнаш истаги бунга тўсқинлик қилган. «Барселона»дан кейин ҳам таклифлар бўлди. Лекин «Атлетико»ни танладим. Ке­йин Нью-Йорк. Афсуски, ҳаётда фақат шахсий истакка қараб эмас, балки бошқа омилларни ҳам инобатга олиб қарор қабул қилишга тўғри келади. Премьер-лигани яхши кўраман.У ерга бориш учун бир қатор имкониятлар туғилган. Аммо ҳар сафар манфаатли вариант пайдо бўлаверган.

- Лэндон Донован ва Карли Ллойд билан Heinekenнинг рекламасида суратга тушдингиз. Кўпчилик учун бу Америка футболининг ривожланаётганидан далолатдир. Шунингдек, мамлакатнинг аёллар терма жамоаси муваффақият қозонмоқда. Эркаклар терма жамоаси ҳам яқин орада юқори савия­даги жамоалар қаторига кира оладими?

- Яқинда улар иккита жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига чиқишди. Кўплаб яхши терма жамоалар ҳам бу натижага эриша олишмаган. Шу боис ҳам Лэндон ва Карли билан рекламада тушишимиз катта аҳамият касб этади. Биз Қўшма Штатларда футболни ривожлантириш йўлида ҳаракат қиляпмиз. Бу ерда одамлар футболни яхши кўришади. Телевизор орқали томоша қилишади ва стадионларга борадилар. Бу эса терма жамоа учун катта ютуқдир. Шу ёзда АҚШ Копа Америкага мезбонлик қилади. Ишончим комил, америкаликлар бу мусобақада яхши натижаларни қўлга киритишади.

- Висенте Дель Боскенинг айтишича, Испания терма жамоасининг дарвозаси сиз учун очиқ экан. У Европа чемпионатида ўйнашингиз мумкинлиги ҳақида гапирди. Сизнингча, MLSдаги фаолиятингиз бунга тўсқинлик қиладими ёки аксинчами?

- Бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмадим. Бутун фаолиятим давомида қарашларим бир хил бўлган. Клуб учун тинимсиз меҳнат қилиш керак. Агар терма жамоага чақиришса, демак шу меҳнатларингиз самарасидир. Айни пайтда АҚШда ўйнаяпман. Бу ерда футбол савияси анча яхши. Агар Дель Боске мени керак деб ҳисобласа, бундан фақат хурсанд бўламан.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:39, 20.03.2016.
Ўқилди: 2090 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.