Стивен Жеррард собиқ жамоадоши Жейми Каррагер билан ҳамкорликда Мерсисайд клубини бошқариш истаги бор эканини айтиб ўтди.
“Каррагер билан бирга ишлаш? Бу ҳақда кўп ўйлаганман. У кўп вақтини ишига сарфлайди, чунки у футболни яхши кўради. Каррагер билан биргаликда “Ливерпуль”да ишлашимизга ишонаман. Аммо бу қачон рўй бериши ҳозирча қоронғу”, – дейди Жеррард.